Кетдим.
Кетганимни билмади ҳеч ким,
Тилим айланмади видо айтмоққа.
Бақирдим, йиғладим, кулдим ва охир
Синиқ қалам билан тўкилдим оққа.
Кутдим.
Ўзим билмай – нимани, кимни,
Бирдан бахт бошимга қўнадигандай.
Кетдим.
Буни ҳеч ким билмади, рости,
Худди яна қайтиб келадигандай...
©Дадахон Муҳаммадиев