FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза #намоз
❓1510-CАВОЛ: Мени саволим шундан иборатки жанозани масжидда ўқилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит масжид ташқарисига қўйилиб, имом домла ва бир неча киши маййит олдига чиқиб, қолганлар масжид ичида имомга иқтидо қилиб жаноза ўқишлари жоиздир. Маййит масжид хонақоҳи ичига олиб кириб жаноза намози ўқиш макруҳ амал саналади.
Маййит масжид ташқарисига қўйилиб имом домла ва қолганлар ҳаммалари масжид ичида туриб жаноза ўқишларига эса имомларимиз макруҳ ёки макруҳ эмаслигида турли фикрдалар (“Ал-Иноят шарҳул-ҳидоя” китоби).
Демак, бугунги кунда баъзи масжидларимизда кузатилётганидек, маййитни масжид ташқарисага қўйиб, имом ортида битта бўлса ҳам саф тортилиб, жаноза ўқилиши жоиз амал саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar