ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ТЎРТТА ТАРЖИМАСИ АНИҚЛАНДИ
Тарихимизда яшаб ўтган буюк ҳукмдорлар ўз давридан хотира бўлиб қолиши учун Қуръони карим қўлёзмаларини кўчиртиришга алоҳида эътибор қаратишган. Бизгача турли сулолалар ва ҳукмдорлар даврида кўчирилган юзлаб нодир мусҳафлар етиб келган. Туркий ҳукмдорлар Қуръони каримни шунчаки кўчиртириш эмас, б...