Манипуляция ижтимоий тармоқларда: Хитой хавфи реалми?
💡 Бугунги кунда ахборот уруши жаҳоннинг барча нуқталарида кетмоқда. Биз ҳам бу жараёндан мустасно эмасмиз. Ҳар куни ижтимоий тармоқларда нотўғри, сохта ёки атайин шов-шувли хабарлар тарқалади. Бу каби ахборот ҳужумларининг мақсади – халқимизни бир-бирига қарши қўйиш, унинг диққатини ҳақиқий тараққиёт масалаларидан чалғитиш.
🌍 Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Хитойнинг Ўзбекистондаги иштирокига доир турли хавотирли гап-сўзлар тарқалаётгани кузатилмоқда. Айрим кучлар ҳаддан ташқари шов-шувли ва манипулятив маълумотлар орқали жамоатчилик фикрини бир томонлама шакллантиришга, фуқароларни асоссиз қўрқувга тушириб, кескин кайфият уйғотишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда – халқаро савдо ва ҳамкорлик ривожланмоқда, янги иш ўринлари яратилаяпти, йирик лойиҳалар амалга ошириляпти. Лекин баъзи кучлар бу жараённи бузишга ва ташқи ҳамкорликни шубҳа остига қўйишга уринади. Хитой билан ҳамкорлик ҳақидаги айрим негатив фикрлар ҳам шундан келиб чиқмоқда.
🔎 Лекин аслида:
✅ Хитой билан иқтисодий ҳамкорлик ҳеч қандай мажбурийлик ёки сиёсий босим эмас – бу икки томон учун манфаатли келишувлар асосида ривожланадиган ҳамкорликдир.
✅ Жаҳондаги энг ривожланган давлатлар – Германия, АҚШ, Япония, Корея Республикаси ҳам Хитой билан кенг иқтисодий ҳамкорлик қилади. Улар ўз мустақиллигини йўқотгани йўқ, аксинча, бундан фойда кўрмоқда.
✅ Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт учун турли давлатлар билан алоқаларни ривожлантириши керак – бирор давлат билан ҳамкорликдан воз кечиш иқтисодий оқибатларга олиб келади.
🧐 Ҳақиқий савол: Биз асоссиз қўрқувларга ишонамизми ёки ўз ақлимиз билан таҳлил қиламизми? Манипуляция қурбони бўлмаслик учун фактларга суянайлик, таҳлил қилайлик ва тараққиётимиз йўлида оқилона қарорлар қабул қилайлик! КАЛЛАНИ ИШЛАТАЙЛИК 💡
Каналга уланиш👇👇👇
🕊 https://t.me/Qizilbayroqliklar