DILLAR BAZMI dan repost
ТЎРТЛИКЛАР
Кунда юз минг ортади назарингга эҳтиёж,
То назаринг бор экан, йўқ зарингга эҳтиёж.
Бир нафас уйқу ила олсам роҳат деб юрак,
Тун бўйи сезди яна саҳарингга эҳтиёж.
Дилим нома – дафтарим ўқимадинг,
Ё фолбиндек кафтларим ўқимадинг.
Оҳ, шунча муздек юрак бўлурми ҳеч,
Меҳрим ёнадир, тафтларим ўқимадинг
Ҳаёт мени қушдек учирди,
Гоҳи заққум, шарбат ичирди.
Иштаҳаси карнай дўстларим
Юрагимни паққос туширди.
Дўстларим ёнимда юриб сотдилар,
Нокас хизматида туриб сотдилар.
Итдек содиқман деб ичганди қасам,
Ортимдан ит каби ҳуриб сотдилар.
Шогирд устоз қўлин олиб йиқитди,
Дарҳол эмас, аста уялиб йиқитди.
Нонкўрлиги ошди шекилли унинг,
Шартта оёғидан чалиб йиқитди.
Андишанинг отин қўрқоқ қўйдилар,
Уни доим ўздан йироқ қўйдилар.
Катта бир раҳбарга айлангач ўғли,
Унга дарҳол ўзни ўртоқ қўйдилар.
Маҳшар куни тузмиш ул мезон Ўзи,
Олам узра ёлғиз бир султон Ўзи.
Мен покман дея чиранма, мулла,
Субҳон Ўзи, Субҳон Ўзи, Субҳон Ўзи.
Бир оят тиловат қилса гар ўзи,
Тугунда бўлади мулланинг кўзи.
Худога беминнат ким хизмат этар,
Нафс манбаимас Расулнинг сўзи
Ҳаждан қайтиб бу кас ақлдан озди,
Ўзига жаҳаннам чоҳини қазди.
Ғариб-мискинларга қиё боқмасдан,
Казо-казоларга датурхон ёзди.
Қабрлар оралаб бир мулла юрар,
Қуръондан ўқиса, пул олиб турар.
Дин илмин нафсига ишлатди, тамом,
Урса Худо, аввал шу касни урар.
Эй обид, номусни ўзингга ёр тут,
Кишидан таъма уз, дилингда ор тут.
Валилар меҳнатда ўз ризқин топган,
Сен ҳам улар каби ҳунарни кор тут.
Заҳмат чекиб деҳқон хирмон уяди,
Яхшилар савобни ҳар он уяди.
Қуёш кулсин юзингда, десам,
Дарров қовоғини осон уяди.
Фолбинни кўринг, Каъбага кетиб борар,
Ўйларки, беҳишт саҳнига етиб борар.
Каломи азим уш-шаънда хабар бор,
Бундайлар жаннат мулкига нетиб борар?!
Эрпўлат Бахт,
Хоразм
Кунда юз минг ортади назарингга эҳтиёж,
То назаринг бор экан, йўқ зарингга эҳтиёж.
Бир нафас уйқу ила олсам роҳат деб юрак,
Тун бўйи сезди яна саҳарингга эҳтиёж.
Дилим нома – дафтарим ўқимадинг,
Ё фолбиндек кафтларим ўқимадинг.
Оҳ, шунча муздек юрак бўлурми ҳеч,
Меҳрим ёнадир, тафтларим ўқимадинг
Ҳаёт мени қушдек учирди,
Гоҳи заққум, шарбат ичирди.
Иштаҳаси карнай дўстларим
Юрагимни паққос туширди.
Дўстларим ёнимда юриб сотдилар,
Нокас хизматида туриб сотдилар.
Итдек содиқман деб ичганди қасам,
Ортимдан ит каби ҳуриб сотдилар.
Шогирд устоз қўлин олиб йиқитди,
Дарҳол эмас, аста уялиб йиқитди.
Нонкўрлиги ошди шекилли унинг,
Шартта оёғидан чалиб йиқитди.
Андишанинг отин қўрқоқ қўйдилар,
Уни доим ўздан йироқ қўйдилар.
Катта бир раҳбарга айлангач ўғли,
Унга дарҳол ўзни ўртоқ қўйдилар.
Маҳшар куни тузмиш ул мезон Ўзи,
Олам узра ёлғиз бир султон Ўзи.
Мен покман дея чиранма, мулла,
Субҳон Ўзи, Субҳон Ўзи, Субҳон Ўзи.
Бир оят тиловат қилса гар ўзи,
Тугунда бўлади мулланинг кўзи.
Худога беминнат ким хизмат этар,
Нафс манбаимас Расулнинг сўзи
Ҳаждан қайтиб бу кас ақлдан озди,
Ўзига жаҳаннам чоҳини қазди.
Ғариб-мискинларга қиё боқмасдан,
Казо-казоларга датурхон ёзди.
Қабрлар оралаб бир мулла юрар,
Қуръондан ўқиса, пул олиб турар.
Дин илмин нафсига ишлатди, тамом,
Урса Худо, аввал шу касни урар.
Эй обид, номусни ўзингга ёр тут,
Кишидан таъма уз, дилингда ор тут.
Валилар меҳнатда ўз ризқин топган,
Сен ҳам улар каби ҳунарни кор тут.
Заҳмат чекиб деҳқон хирмон уяди,
Яхшилар савобни ҳар он уяди.
Қуёш кулсин юзингда, десам,
Дарров қовоғини осон уяди.
Фолбинни кўринг, Каъбага кетиб борар,
Ўйларки, беҳишт саҳнига етиб борар.
Каломи азим уш-шаънда хабар бор,
Бундайлар жаннат мулкига нетиб борар?!
Эрпўлат Бахт,
Хоразм