#ОЖИЗАМ_ёхуд_йиллар_қаъридаги_сир
Мафтуна Абдуллаева
40~қисм.
- Туғдириб қўйганни ҳаммаси ҳам қондош бўлавермайди!
Фарҳод аммасига қараб туриб, бош чайқади. У умуман афсус қилмаяпти. Ҳатто Кумушга қилганига ҳам...
Ўша куни Фарҳод билан бирга Мавлонни йигитлари ҳам келганди. Улар уйни ўраб олиб Муҳсинни ҳам ушлашди. Фарҳод қулоғида алоқа воситаси орқали Мавлонни буйруқларини эшитиб турганди. У аммани қўлидаги пультни уриб туришмоқчи эди. Фарҳод Мавлонни гапи билан, аммасига яқинлашди. Кутилгандек, амма қўлини кўтарди. Ўша пайти ўқ овози узилди. Овозсиз тўппонча овози деярли эшитилмаган бўлса ҳам, Кумуш талвасага тушиб қолди. У ерга тушган пультни, Фарҳод бақирганини, ўқ овози ва аммани билагига теккан ўқ оғриғидан жон аччиғида қичқирганини аралаштириб миясига сўнгги зарбани олиб кучли стрессга тушиб қолди.
Фарҳод аммасини қўлидан тушиб кетган пультни авайлаб олди. Пойлаб турган Мавлонни икки йигити югуриб келди. Фарҳод пультни дадасига тутқазиб, ўзи дадаси тинчлантира олмаётган Кумушни қучди. У ҳадеб бўйнидаги тасмани олишга уриниб бўйнини тилиб ташларди.
- Маҳкам ушлаб туринг,- етиб келган Мавлонни қўлида калит бор эди.
- Ҳозир, Кумуш, жим.. жим...
Мавлон бўйинбоғни ечиб олгач Кумуш бир чуқур нафас олиб, ҳушидан кетди.
Ҳозир ҳам шифохонада, зах хонада ётиб қаттиқ шамоллаб қолганди. Психологик ҳолати ҳам яхши эмас. Отасини ўлимидан кейин яна ҳам оғирлашиб қолди.
Фарҳод ҳозир шуларни ўйлар экан, барча нарсага бепарво турган аммасига қараб, гап бефойда эканини сезди. Қалби қачон қотиб қолган экан бу аёлни. Ўзини амалга ошмаган орзулари учун, ҳаммани айбдор билиб, ўч олди. Ҳеч бирини тақдир деб билмади. Ўзига ва қизига қилингани адолатсизлик бўлиб кўринди. Бироқ Кумуш билан онасига қилинганини адолат деб билди. Олтиной опани ҳаётини барбод қилгани учун зарра ўзини айбламади... Афсуски, баъзи одамлар шундай бўлади. Ўзларини ҳар доим ҳақ деб ҳисоблайдилар...
Фарҳод ўрнидан турди. У аммасини сўнгги бора кўргани келганди. Кумушни даволатиш учун узоқроққа олиб кетмоқчи эди.