-Билганини қилсин,- кайфиятим аъло эди. Эътибор ҳам бермадим бу гапга.
-Сен айтаверасанда. Кўриб кўзи куйсин.
Холам билан онам хурсанд бўлиб ош дамлашди. Мен эса нарсаларимни тахлай бошладим. Кеч тушиб келаётган пайт Амир қўнғироқ қилди.
-Ҳа нима қиляпсан?
-Нарсаларимни тахлаяпман.
-Нега?
-Хабарингиз йўқми эрга тегяпман,- дедим соволига яраша жавоб бериб.
-Эй қайси шўрпешонага?
-Бош ҳарфи Д.
-Ҳозир борсам Д ҳарфини айтолмайдиган қиламан.
-Ажаб бўлибди,- Амир ҳазилни ўзи бошлаб яна жаҳл қилиб мум тишлаб олди.
-Амир.
-Ҳа,- деди зарда билан.
-Ўзингиз нима қиляпсиз?
-Биттасини кутяпман.
-Ким экан?
-Сен танимайсан.
-Ёғэй эркак кишими?
-Йўқ.
-Аёл кишими?
-Билмасам.
-Нима деганингиз у?- рашкимни келтириш учун айтаётган бўлса ҳам жаҳлим чиқди.
- Қиз болами?
-Айтдим-ку билмайман. Келса текшириб кўраман.
Телефонни ўчириб тўғри келган томонга отиб юбордим.
Яна телефон келди кўтармадим. Қайта-қайта териб чарчаган Амир смс ёзди.
"Телефонни кўтар."
"Кутганингиз келмадими?"
"Келди"
"Унда нега мен билан гаплашмоқчисиз."
"Эй у бўлмас экан."
"Нега?"
"Қиз эмас экан.😁😁😁"
Жавоб ёзмадим. Телефонни ўчириб қўйдим.
-Аблаҳ ўзини ким деб ўйлаяпти,- дедим кўрпамни ичига бурканиб олиб.
Эрталаб телефонимни ёқсам бир дунё Амирдан смс келибди. Охиргисини ўқиб кулгим қистади.
" Мендек йигитни ялинтирганинг учун ҳали афсусланасан"
Ишга кета-кетгунча унга қўнғироқ қилдим. Ўчирилган. Ҳали ухлаб ётгандир. Телефонимни чўнтагимга солиб улгурмасим ёнимда Давлатёр пайдо бўлди.
- Осуда...
-Сиз,- дедим атрофимга қараб қўярканман.
-Кеча телефонинг ўчирилган экан.
-Менда нима гапингиз бор?
-Ширинни ҳунарини эшитдим...
-Менга уни нима дейишини аҳамияти йўқ. Мен кетяпман...
-Қаерга?
-Эрим билан.
Давлатёр менга ҳайрат билан қараб қолди. Ёдимга мен уни Ширин билан унаштирилганини эшитган куним келди. Мен ҳам ўшанда шундай ҳайратга тушгандим. Ҳозир мен фақат Давлатёрдан қутулишни истаяпман. Ўша пайтлар у ҳам шундай менга бефарқ бўлиб қолган бўлса керак. Начора мажбуран севдириб бўлмайди деганлари шу бўлса керак. Ажаб бир пайтлар бир-биримизга севги билан боқар эдик. Ахир 5 йил севдик бир-биримизни. Демак чин дилдан севмаган эканмиз. Демак Аллоҳ чин ишқни никоҳдан аввал дилга солмас экан.
-Нега?- тилга кирди Давлатёр.
-Мен эримни яхши кўраман,- дедим қатъий. Ҳозир Амир бу гапни эшитса боши кўкка етарди. Шу гапни оғзимдан олиш учун ҳаракат қиляпти.
-Боланг учун шундайми? Ўзинг отасиз ўсганинг учун боланг отаси ёнида бўлсин деяпсан.
-Болам бахтли оилада ўссин деяпман. Мени тинч қўйинг.
Тез-тез юриб кетдим. Менга ортиқча гапни нима кераги бор.
Мактабда ҳамма байрам кайфиятида эди. Эртанги кунга нима пишириш куйдириш ҳақида суҳбат кетар эди. Мен эса Амирга қўнғироқ қилиб тушунолмай ҳуноб бўлиб ўтирар эдим. Аслида директорни олдига кириб ариза ёзмоқчи эдим. Аммо Амир бирдан йўқ бўлиб қолганига ... ҳаёлимга ҳар хил фикрлар келди.
-Эринг келяптими?- ёнимга холам келди.
-Билмадим. Тушолмаяпман,- дедим ўзимни хотиржам кўрсатишга уриниб.
-Осуда,- шу пайт Ширин олдимга келди.
-Нима дейсан?
-Эринг билан ярашаётганинг ростми?
Холамга қарадим. Улар тиржайиб қўйдилар.
- Сенга нима?
- Сўраяпманда.
-Бу Мени шахсий ишим. Сенга ўхшаб ҳаммага кўз-кўз қилиш ниятим йўқ.
-Яқинда она бўласан шунда боланг етим қолмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр бўлиш нима эканини биласан,- уни кўзлари ростдан ғамгин эди. Уни тушимдим. Ахир мен ҳам кечагача шу изтироб ичида эдим. Лекин унга ўхшаб бунга ҳаммани айблаб атрофдагиларга ташланмадим. Тақдиримни уни ёзган Зотга ҳавола этдим.
-Буни биламан,- дедим аммо бошқа ҳеч нарсани айтгим келмади. У ҳам кетди. Тақдир чархпалаги қизиқда бир пайтлар мен улар учун қийналган бўлсам, энди улар қийналишяпти.