#Бадал
Мафтуна Абдуллаева
51~қисм
- Қизинг нима,- деди Санжар ака қудалар келиб~кетгач ҳамон боши қотиб ўйловда ўтирарди.
- Унга бир~икки кун вақт берайлик. Бу тўғри қарор эканини англаб етсин.
- Менга эса тўғри қарор бўлиб кўринмаяпти,- деди Санжар ака.
- Ишонинг бир она, аёл сифатида мен қизимни тўғри тушуняпман. Аммо тўй бўлса бу мавзу шу ерда ёпилади.
- Кейинчи?! Куёв юзига солсачи,- Санжар ака юзларини ёпиб олди. У ҳамон қизига қилинган разилликни ҳазм қила олмаётганди. Ҳамма нарсага қўл силтаб, оиласи билан бу ерлардан кетишни режа қилиб қўйганди.
- Қочиш фойда бермайди... Ким бўлса ҳам топиш керак. Ахир бир умр юрак ҳовучлаб юрмаймиз~ку. Тўй айни уларга қарши зарба.
- Яна нимадир қилишсачи,- хотинига алам билан қаради Санжар ака.
- Мен Абубакр билан гаплашдим. У кимдир айнан шу тўйни тўхтатиш учун бу ишни қилган деб ўйлаяпти. Энг кучли хавфсизлик чораларини кўришини айтди.
- Қизиқ кимга керак! Уканг билан бўладиган ҳамкорлик... ахир бу арзимаган нарса~ку. Дунёни эгаллаб олишмаяптику.
- Баъзи паст одамлар учун бунақа шартномалар ҳам оламшумул кўринади.
- Қани эди пул талаб қилишганда... Бор бойлигимни берган бўлардим,- Санжар ака ўрнидан туриб кетиб девор муштлади.
- Шу сабаб улар кимлигини билиб олишимиз керак. Ҳозир кетганимиз билан изимиздан боришсачи?
Санжар ака жим қолди. Ҳар доимгидек Машҳура унга ўз сўзини ўтказа олди.
🌹🌹🌹
Ҳамма ўзини қўлга олиб тўйга тайёргарлик кўра бошлади. Мағрур нигоҳларга қарата айта олишмаётган бўлса ~да, таниш~билишлар учун бу тўй бир келишув бўлиб кўринаётган эди.
Тўй баҳона Аҳрор Зоирович ҳам ўзини тутиб олди. Аслида борган сари вужудини егаллаб келаётган дард, Самина воқеасидан кейин кучайди. Шифокор юрак исталган вақтда фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини айтди. Ётиб даволанишни маслахат берди. Бироқ, қайсар бу одам тик оёқда ўлимни қарши олишни ният қилганди.
- Менга яхшироқ дори бер. Тўй куни ҳаммани кўзига ҳар доимги виқор чиқишни истайман,- деди шифокорига.