Камбағалликни қисқартиришда янги ёндашувлар татбиқ этиладиПрезидент
Шавкат Мирзиёев аҳоли
бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида
камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан
танишди.➖ Бу йил
5,2 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва
1,5 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта
60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
➖ Маҳалла банкирлари билан бирга
1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб,
2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами
120 трлн сўм кредит ажратилади.
➖ Илғор хорижий тажриба асосида
32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун,
300 та оғир маҳаллада умумий қуввати
107 мегаватт бўлган
қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.
Тўлиқ ўқиш