Камбағалликдан фаровонлик сари
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори М.Атаджанов ва ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари З.Турсунов Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида ободонлаштириш ҳаракатлари ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Пенсия жамғармаси вакиллари туман ҳокимликлари, "маҳалла еттилиги", бандлик бўлимлари билан биргаликда Амударё туманининг “Қангли”, "Оқ олтин", "З.М.Бобур" ва Беруний туманининг "Олтинсой" ОФЙларида бўлишди.
Ташриф давомида мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида амалий чоралар кўрилди.
Хусусан, хонадонлар томорқаларига сув етказиш мақсадида сув иншоотларини ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, йўлларда ёритиш чироқларини ўрнатиш каби амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Жумладан, Пенсия жамғармаси раҳбарияти кўмаги билан Беруний тумани "Олтинсой" ОФЙ ҳудудида томорқаларни суғориш суви билан таъминлаш мақсадида 3 дона суғориш қудуқларини қазиш ишлари бошланди ва бу жараён жадал давом этмоқда.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X