Каттақўрғон туман ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва туман сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Президентнинг 2025-йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳаётга татбиқ этилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Унда ишчи гуруҳ аъзолари ва сектор раҳбарлари мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида махсус чоралар ишлаб чиқиш, маданий-маърифий ишларни кенгайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни ошириш ва маҳаллаларда тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.