Ижтимоий тармоқда сизга кўрсатилган хаёт, китоблар, ақлли статуслар, қизғин сухбатлар, чойлашувлар, бахтиёрлик ёкида маъсумликлар, содда ва беғубор тасвирлар-у осуда саёхатларни ортида сиз билмайдиган жуда кўп ходисалар яширинганлигини биласизми‽
Ижтимоий тармоқда инсонлар нафақат ўзини яхши тутишади, балкида том маънода ўзлигидан чиқишади. 10 та гапи ё иш харакатидан 1 тасигина аслий бўлиши мумкин, масалан кимдир бу ерда бекорчидек кўринади аслида бошқа, кимдир гапдондек кўринади аслида оғзи тўла толқон, кимдир маъсумдек кўринади аслида золим, кимдир вахшийдек туйилади аслида удек латийф инсон йўқ..