📕 Истиғфорнинг ўзи нима?
У – тавба дегани. Тавба эса бандани Aллоҳга қайтиши дегани. Бир гуноҳдан, ёмон ишдан, ёвузликдан қўлини тортиш, тийилиш ва иккинчи бор бу ишга қайтмаслик деганидир.
• Истиғфор айтиш банда томонидан йўл қўйилган хато ва гуноҳларга кафорат бўлади, унинг қалбини тозалайди.
• Истиғфорнинг қисқаси, узуни, мукаммали ва, албатта, тилга осони бор. “Aстағфируллоҳ” дейишнинг ўзи ҳам истиғфор. Ёки “Aстағфируллоҳ ва атувбу илайҳ” ҳам истиғфор саналади.