2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон дунёда узум экспорт қилувчи энг йирик давлатлар қаторидан чиқиб кетди. Бу ҳақда "East Fruit" портали хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистон узум экспорти бўйича дунёда 9-ўринда турган бўлса, 2023 йилда бирданига 11 ўринни йўқотиб, 20-ўринни зўрға эгаллаган.
Шу билан бирга, экспорт ҳажми бир йилда 8 баробар камайган, бу ҳақиқий узум фалокати ғайритабиий совуқ туфайли катта майдонларда узумзорларнинг нобуд бўлиши оқибати бўлган.
Узумзорларнинг йўқотилиши мева-сабзавот саноати учун оғир зарба бўлди, чунки узум мамлакатнинг асосий экспорти ва Ўзбекистондаги кўплаб кичик фермерлар учун энг муҳим даромад манбаи эди.
Шу билан бирга, йўқотишлар нафақат янги мева экспорт саноатига, балки қуритилган меваларга ҳам таъсир кўрсатди, чунки майиз (қуритилган узум) ҳам мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий экспорт маҳсулотларидан биридир. Янги узум навлари эскиргани ва мураккаб логистика туфайли асосан қўшни мамлакатларга сотилаётган бўлса, майиз экспорти чинакам диверсификация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Паркент тумани Заркент қишлоғида "Узум сайли" халқаро вино фестивали ўтказилганди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан фестиваль ташкилий харажатлари учун туман маҳаллий бюджетига 1 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилди.
https://t.me/Osiyo_uzumlari