— Лекин шуни ўзи ҳам сизни жуда келишган қилиб қўяяпти, — Муяссар лабини буриб қўйди.
— Энди эрингиз шунақа келишган бўлгандан кейин чидайсизда хоним, — Аюб кулиб қўйганча келиб Муяссарнинг юзидан ўпар экан, — хавотир олма бу кўзларим сендан ўзгасини кўрмайди барибир.
— Кўрмасин ҳам, — Муяссар кулганча Аюбнинг бўйнидан қучар экан, — бу турмак сизга ярашмапти.
— Йўғэее, унда бошқача қиламиз.
— Шошманг, энг яхшиси мана бундай қиламиз, — Муяссар шундай дедию, унинг сочларини тўзғитиб ташлади. — Ана энди бўлди, қизлар қарамайди.
— Ярамас хотин, — Аюб Муяссарнинг белидан ушлаб ўзига яқин тортар экан, — шу қилганинг учун ишдан келишим билан сени яхшигина жазолайман, — деганча кулиб, бир кўзини қисиб қўйди.— Бизнинг кулбайи вайронамизга хуш келибсиз, — Абрам Санамни ўз кабинетига таклиф қиларкан, — унчалик катта эмас-у ҳар ҳолда йўқдан кўра бор.
— Икки қаватли бинони йўқ десангиз, — жилмайди Санам, — бундан кичикроқ бино бўлса билмадим.
— Энди айтимда. Қани марҳамат, — Санамга жой кўрсатар экан, — нима ичасиз?
— Менга қаҳва, — Санам айтдию, кетидан — агар малол келмаса — деб қўйди.
— Ҳеч ҳам малол эмас. Сиздек гўзал санамга битта қаҳва тайёрлаш ҳам иш бўлибдими? — Абрам тезда хонасининг нариги томонига ўтиб, икки кишилик қаҳва тайёрлай бошлади. Санам у кўрсатган жойга ўтирганча, хонани кўздан кечирар экан, хонанинг тартибли эканлиги уни ҳайрон қолдирди.
— Котибангиз яхши ишлар экан.
— Котибам йўқ, негадир шу борада ҳеч ҳам омадим келмади, — Абрам қаҳва қуйиш учун идишларни олар экан, — нуқул нўноқ котиба учрайди.
— Менимча ҳамма гап сизнинг ўзингизда, — Санам ўрнидан туриб дераза ёнига бораркан, — яъни керагидан ортиқ талабчансиз. Тартиб - қоида сиз учун биринчи ўринда. Котибангиздан ҳам шуни кутасиз. Аммо, улар сизчалик тартибли бўла олишмагач, "Нўноқ" тамғаси билан ишдан ҳайдаланганлар.
— Балки, — Абрам тайёр бўлган қавҳани идишларга қуяр экан, — тартиб - қоидани севишим рост. Чунки тартиб - қоида бор жойда иш яхши бўлади, — Абрам идишларга қуйган қаҳваларидан биттасини олиб келиб Санамга узатаркан, — марҳамат, маззасига баҳо берингчи.
— Раҳмат, — Санам қаҳвани оларкан, — рангидан яхшига ўхшаяпти.
— Шунча суҳбатлашибмизу, исмингизни сўрамапман, — Абрам ёнидаги қизга кўзостидан бир қараб қўйди.
—Исмим Санам.
— Санам? — ҳайрон бўлди, — бу ҳазилми?
— Йўқ, нега ҳазиллашаман.
— Билмасам, менинг гапларим туфайли шунақа деяётган бўлсангиз деб ўйлапманда.
— Йўғэее, — жилмайди. — Исмим чиндан ҳам Санам. Санам Агзамова.
— Мен Абрам Алимов, — йигит унга қўлини узатди.
— Танишганимдан хурсандман, — Санам унинг қўлини сиқиб қўйди.
— Мен ҳам. Мана танишиб ҳам олдик, — Абрам қўлидаги стол устига қўяркан, — бояги гапларингиздан кейин менда бир таклиф бор. Йўқ демасангиз бирга ишласак.
— Яънииии? — Санам учун бу таклиф айни муддао эди.
— Котибам бўлиб, чунки бир қарашда менинг ҳарактеримни англаб олган биринчи одам сиз бўлдингиз.
— Лекин....
— Менимча келишиб ишлаб кета оламиз.
— Майликуя....
— Яхшиси бундай қиламиз. Бугун мен муҳим шартнома имзолайман. Шу пайт ёнимда бўлсангиз дегандим.
— Яхшию, лекин уст - бошим, — Санам устидаги спорт кийимига қараб қўяркан,
— Илк иш куни учун жуда яхши кўриниш.
— Илк иш куни? — Санам шуни кутган бўлса ҳам, ўзини ҳайрон бўлгандек тутди.
— Ҳа, чунки бугундан ишга қабул қилиндингиз Санам Агзамова.
* * *
Қабристон. Гулҳаё опа бир қабр бошида кўзида ёш билан тураркан,
— Сизни жуда ҳам соғиндим. Мана 17 йилки, сизнинг ёдингиз билан яшайман. Сизсиз яшаш жуда қийин бўлмоқда. Сизсизлик азоб бергани етмагандек ёлғизгина нуридийдамдан ҳам айиришган. Ёнига бориб, мен сенинг онангман дея қучоқ очолмайман. Чунки бунга ҳали вақт бор. Унинг олдига боришдан олдин ҳақиқатни юзага чиқаришим керак. Бизга шу кунларни раво кўрганлардан қасос олишим керак. Сизни мендан, қизимиздан айирган инсонлардан қасд оламан. Улар ҳар бир қилганлари учун жавоб беришади. Ана ундан кейин қизалоғимни олдига бораман.