* * *
— Девил деганинг ким? — Ҳасан ўзини ўлдирмоқчи бўлган хонадошига бир четдан савол бера бошлади.
— Мен ҳам аниқ билмайман. Билганим у қотил. Унинг қўли ҳамма жойга етади. Игорнинг айтишига қараганда мана шу қамоқхонада ҳам одамлари бор.
— Ва, Игор мени таҳмин қилмоқда, шунақами? — кулди.
— Ҳа, чунки олдиндан бу ерда ўтирганлар Игорга жуда содиқ одамлар. Шу сабабли, Игор янгилардан шубҳаланмоқда.
— Демак, бир ҳафта олдинги 2 та йигитнинг ўлими тасодиф эмас?
— Ҳалиги, — Азам бошини қашлади.
— Тушунарли, — Ҳасан ўрнидан тураркан, — мен ўша Игор билан гаплашиб олмоқчиман. У билан учрашишимни таъминлай оласанми?
— Мен олдин гаплашиб кўришим керак. Кейин сизга маълумини айтаман.
— Кутаман. Ҳа яна мен Девилнинг кимлигини аниқлашим зарур.
— Бунга ёрдам бера олмайман. Чунки мен Девилдан қўрқаман, — кулди Азам.
— Қўрқма, ёнингда энди мен борман. Ўша Девил кимлигини билсам бўлди. Қолганига сени аралаштирмайман.
* * *
Санам минг ҳаяжон билан соат 19:00 бўлишини кутди. Алоҳида тайёргарлик кўрди. Ниҳоят соат 18:45. У секин чиқиб, такси тўхтатдию Юсуф айтган манзилга йўл олди. Мана ниҳоят, етиб ҳам келди. Таксига ҳаққини бериб тушиб, олдида турган бино томонга минг ҳаяжон билан қадам босаркан, юраги дукурдаб, оёқ - қўли титрай бошлади. Қалтироқ қўллари билан эшикни очиб ичкарига кирдию, кўрган манзараси сабаб эшик олдида туриб қолди.Санам минг ҳаяжон ва титроқ билан бино томонга юрар экан, юраги алланечук ҳапқириб кетарди. Секин эшикни очиб кирдию, кўрган манзарасидан эшик олдида туриб қолди.
— Йўқ, бўлиши мумкин, — пичирлади. Марказга ўрнатилган икки кишилик столда Юсуф ва Маржона. Юсуфнинг қўлида қизил духоба қути. Ярим очиқ ҳолда. Маржонанинг кўзида ўзгача бахт ва ҳаяжон порламоқда. — Бббууу қанақаси? — Санамнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ахир, у бу ерга шуни кўриш учун минг ҳаяжон билан келдими? У ичкарига киришни ҳам, кетишни ҳам билмай тураркан, қалби қаттиқ оғриқ берар, аммо, кўзига бир томчи ҳам ёш келмасди. Санам Юсуф ва Маржонадан кўз узмасдан қарар экан, улар Санамни сезишмасди ҳам хатто. Айни пайтда, у жим кетишни маъқул кўрди ва эндигина ортига ўгирилганди ҳамки,
— Санам, — Маржонанинг ҳайрон бўлганча чақиргани эшитилди. Энди кеч, жим кета олмайди. Бор кучини тўплаб жилмайдию, ортига ўгирилди.
— Мен ҳалиги...
— Ойим жўнатдими? — Маржона ҳайрон бўлганча сўради.
— Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади, — Санам гапирар экан, икки кўзи Юсуфда. Юсуф эса анчагина хотиржам.
— Эҳҳҳ ойижонимааа, — Маржона уялибгина жилмайиб, — Юсуф ака айбга буюрманг, ойим мендан хавотир олгани учун...
— Тушунаман, —Юсуф ҳам унга жавобан жилмайди. — Келган экансиз, биз билан кечки овқатга қолинг, қувончимизга шерик бўлинг.
— Қанақа қувонч, билсам бўладими? — Санам ҳаммасини тушуниб турган бўлса ҳам билмаганликка олиб сўради.
— Санам Юсуф акам севги изҳор қилиб, қўлимни сўрадилар, — Маржона кўзларида бахт порлаганча гапирар экан, ҳар бир сўзи Санамга қандай таъсир қилаётганини ўйламасди ҳам.
— Бундан жуда хурсандман. Табриклайман, бахтли бўлинглар, — Санамнинг ич - ичидан нимадир узилгандек бўлди.
— Қани ўтиринглар, овқатланамиз, — Юсуф ҳеч нарса бўлмагандек қизларни дастурхонга таклиф қилди. Шу пайт, Маржонанинг телефони жиринглади.
— Мен ҳозир, — телефонини олиб дастурхондан узоқлашди.
— Сюрпризим ёқдими? — Санамнинг стулини суриб қўяр экан, Юсуф энгашганча сўради.
— Бу билан нимага эришмоқчи бўлаяпсиз? — Санамнинг овози бироз титраб чиқди.
— Айтайлик сендек осмон қизни ерга тушириб қўйиш.
— Шунинг учун қалбим билан ўйнашиб, ўзингизни мени севиб қолгандек кўрсатдингизми?
— Севги? Севиб қолиш? — кулди Юсуф. — Мен сенга севги изҳор қилмаганман.
— Тўғри, мен шундай тушунганман холос. Нақадар аҳмоқман? — алам билан кулди.
— Буни англаб етганингдан хурсандман, — Юсуф стулни қаттиқроқ итараркан, — ҳа яна бир гап: Сенинг ҳеч кимга керагинг йўқ. Хатто мана шу яқинларинга ҳам. Чунки олманинг тагига олма тушади, шуни ҳеч қачон унутма.