— Сен билан қиладиган муҳим ишимиз бор, — Ҳошим ака эшикни ёпиб ичидан қулфлаб қўйгач жойига қайтди. — Мен учун бир одамни йўқ қилишинг керак.
— Ким экан ўша пешонаси ярқираган? — кулди Шокир.
— Исмини билмадиму, Девил номи билан машҳур, — "Девил" сўзини эшитиб Шокир янаям очилишиб кулди.
— Келиб - келиб қаердаги йўқ бир жиннидан қўрқиб ўтрибсанми? Тўғри у қотил.
— У бугун Нортойни жазолагани бориши аниқ.
— Девилни билмадиму, Нортой охирги пайтларда жуда ўзидан кетаётганди.
—Уни "Девил" деб қўйишибди. Қачон ва қандай келиши номаълум. Билганим шуки, у ўз ишини жуда тоза бажаради.
— Демак, бугун ёки эртага Нортой қилмишига яраша жазосини олар эканда? — қўлидаги узумдан бир дона олиб оғзига солар экан иршайди.
— Менимча шундай. Шундай экан, мана бу рўйҳатдаги одамлар билан муомила қилганда бироз эҳтиёткор бўлишимиз керак, — Ҳошим Агзамов шундай деганча Шокирнинг олдига бир вароқ қоғозни қўйди.
— Бу рўйҳатда қуданг Қодир Латипович кўринмайди, — Шокир рўйҳатга кўз югуртирар экан, — ёки "Девил" ни ёнлашга унинг куч - қудрати етмайдими? хиррилаганча кулди. Ҳошим Агзамов унинг саволига жавоб бермасликни маъқул кўрди.
— Сенингча, Девил айнан мана шу рўйҳатдаги одамларнинг бирими? — Шокир рўйҳатга кўз югуртираркан, — менимча Девил уларнинг орасида йўқ.
— Мана шунинг учун ҳам сени чақирдим. Сен ўз ишингни устасисан. Девилни топ ва йўқ қил.
* * *
— Сен нималар қилмоқчисан? — боядан буён телефонидан бош кўтармаётган дўстига жаҳл қилди Зуфар.
— Ҳеч нима, — Юсуф хотиржамгина жавоб бераркан икки кўзи ҳалиям телефонда эди. Иши битдими, телефонини чўнтагига солдида ўрнидан турди.
— Юсуф бу қилаётган ишинг яхши эмас, — Зуфар кўчага отланаётган дўстини қайтаришга урунди.
— Нима қилиш кераклигини ўзим ҳал қилсам майлими? — Юсуф зарда қилганча чиқиб кетди.
— Эҳ дўстим, бу қилаётган ишларинг бир кун бошингга бало бўлмаса бўлди эди.Ўтган бир ой давомида Аюб ва Муяссар анчагина чиқишиб олишди.
— Муяссар, Муяссар, — кўйлагининг тугмаларини қадаётган Аюб аёлини чақирди.
— Нимаааа? — қошларини чимирганча хонага кириб келган Муяссар, ич - ичидан қайнонасини ширин сўзлар билан сийланлб келарди.
— Ҳалиям ойимдан хафамисан? — унга бир қараб қўйдида ишини давом қилдирди.
— Йўқ, ахир бу ойижонни ҳар кунлик ишику. Захар, анаконда.
— Сен ҳам улардан кам эмассан. Ахир, қайнона - келиннинг тупроғи бир жойдан олинадику, — аёлига бироз жахл аралаш қаради. Муяссар шундагина нима қилиб қўйганини тушуниб, тилини тишлади.
— Кетаяпсизми? — гапни бошқа жойга бурди.
— Ҳа, икки кунда қайтаман. Унгача эсли қиз бўлиб ўтир.
— Ҳаракат қиламан, аммо, ваъда бера олмайман.
— Муяссар, — Аюб келиб унинг қўлларидан тутди. — Ойимдан хафа бўлма. Нима десалар ҳам хўп дегин. Қайтгач сенга зўр совғам бор.
— Совға? — Муяссарнинг кўзларида ўт порлади. — Шу совғани ҳозир бериб кета қолинг, келгунингизгача сабрим етмаслиги мумкин.
— Қайтганимдан кейин, унгача сабр қиласизда яхши қиз, — Аюб жилмайганча унинг бурнидан чимдиб қўйди. Тўғри уларнинг муносабатлари яхшилашди, аммо, улар ҳали ҳақиқий эр - хотин эмасдилар.
— Ҳа майли, унда ўша кун ўтишини сабрсизлик билан кутаман, — аразлагандек лабларини чўччайтирди.
— Мен ҳам, — Аюб унинг юзидан ўпиб қўйди, — энди борай.
* * *
Орадан 2 кун ўтди. Аюб айтганидек икки кунда қайтиб келди. Муяссарга айтган совғасини тайёрлаш учун кун бўйи ҳаракат қилди.
Кечки пайт. Эрини эрталаб ишга кузатиб қўйган Муяссарга ундан хабар келди.
— "Сени мана шу манзилда кутаман. Фақат мана шу либосингни кийиб кел", — хабар ортидан расм ҳам келди.
— Менинг бунақа либосим йўқку, — Муяссар ҳайрон бўлганча бориб гардеробини очганди, худди шу либос турибди. — Бўлиши мумкин эмас. Мен бу либосни олганимни эслолмайман. Бунинг устига мен кўпинча мовий либос киярдим, аммо, бу? — Аюбга қўнғироқ қилди.
— Ало, йўлга чиқдингми?
— Йўқ, бир нарсага ҳайрон бўлаяпман. Шу пушти либос....