#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна
Тергов хонаси.
— Сендан яна бир марта сўраяпман, нега уни ўлдирдинг? — терговчи қанчалик асабийлашмасин оғир - босиқ бўлишга ҳаракат қиларди.
— Мен жавобимни аллақачон айтганман. Шундай экан, бошқа айтадиган гапим йўқ.
— Демак, айбингни тан оласан.
— Ҳа, Юлдузни мен ўлдирдим. Чунки уни севардим, менга тегишни истамади. Бошқага тегишини эшитиб, рашкдан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уни ҳеч кимга бергим келмасди. У эса мен билан қолишни истамади. Ғазабдан кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди, ва шартда бориб уни ўлдирдим. — Ҳасан ҳаммасини тан олди. Гарчи, унинг заррача айби бўлмаса ҳам ҳаммасини Муяссар учун қилди. Муҳими, у яшасин, бахтли бўлсин деди. Ҳасан ҳаммасини тан олгани боис, суд жараёнини ҳам тезлаштириб юборишди. Орадан ҳафта ўн кун ўтмасдан суд ҳам бўлиб ўтадиган бўлди.
* * *
Суд зали.
— Айбланувчи Ҳасан Турғунов сиз марҳума Юлдуз Давлетовани ўлдирганингизни тан оласизми?
— Йўўўўқ, менинг ўғлим қотил эмас, менинг ўғлим бундай иш қила олмайди, — зални Руқия опанинг овози тутди.
— Ойижон, — Ҳасаннинг синглиси Замира Руқия опани елкасидан тутиб қучиб тураркан, унинг ҳам кўзлари ёшли. Ахир, ота ўрнида ота бўлиб келган суянчиғи, ёлғиз жигари суднинг қора курсисида ўтирибди. Ҳамма уни қораламоқда. Ҳасан оиласи тарафга қараб ҳам қўймасдан,
— Ҳа мен ўлдирдим, — иқрорини айтди.
— Йўўўўўқ болааааамммм, — Руқия опа дод солиб йиғлай бошлади. — Болажоним, сени бошинга шу кунларни солганларни Аллоҳга ҳавола қилдим. У дунёю, бу дунё ҳаловат кўрмай ўтсинлар илоҳим. Эҳ, болажонимааа, соддагина боламаааа, — Руқия опа кўксига муштлаб йиғлар, ўғлининг қотиллик қилишига ишона олмасди.
* * *
Санам хатни ўқиб бўлгач, бироз ўйланиб турдида юзида сирли табассум пайдо бўлди.
— Маржон, аслида бу сенга экан. Менимча етказувчилар адашган кўринади.
— Ахир, улар сени исмингни айтишганди, — Маржона либосдан кўз узмасдан гапираркан, — аммо, жудаям чиройли либос экан.
— Сенга ёққан бўлса олавер, усиз ҳам сенга аталган экан, — Санам ўрнидан туриб либосни Маржонага тутқазди. — Менимча сенга жуда ярашади.
— Лекин, у сеники, — Маржонага либос қанчалик ёққанига қарамасдан олишга бироз тортинмоқда эди.
— Тўғри меники, энди сенга бераяпман, ола қол. — Санам қанча қистамасин Маржона либосни ололмаслигини айтиб тураверди.
* * *
Юсуф дадасининг қистови билан тўйга келди. Ресторанга кириб келар экан, ўзи танлаган либосни изларди. Мана топди ҳам.
— Дидимга гап топа - топа барибир кийибдида, захар хоним, — кулиб қўйганча у томонга юрди. Унга 3 - 4 қадам қолганида тўхтаб, —
Совғам сенга ёққанидан хурсандман. Уни сенга жўнатаётганимда ёқадими йўқми дея рости жуда иккилангандим. Аммо, ҳозир устингда кўриб жуда хурсанд бўлдим, — Юсуф у томонга орқа қилиб турган қизга гапирар экан, ногоҳ кўзи улардан 2 стол нарида ким биландир кулишиб ўтирган Санамга тушди. Эгнида умуман бошқа либос. Юсуф ҳеч нимага тушунмаганча бир олдидаги қизга, бир Санамга ҳайрон бўлганча қараркан, — ахир бу қанақаси? У уёқда бўлса бу ким? — Юсуф ҳеч нимага тушунмай турар экан,
— Совға учун раҳмат, — уялганча Маржона у томонга ўгирилди. Ҳа бу Маржона эди. Қанча рад қилмасин, Санам уни шу либосни кийишга кўндирганди. — Рости кутмагандим, аммо, менга жуда ёқди.
— Бундан жуда хурсандман, Юсуф Санам тарафдан кўз узмасдан жавоб берди. — Ўйлаганимдек, сизга жуда ярашибди. Дугоналари билан кулишиб ўтирган Санам Маржона тарафга қаради, юзида ғолибона табассум ўйнади. Ўзига бироз алам аралаш, ҳайрон бўлган нигоҳ билан қараб турган Юсуфга бош силкиб қўйди.
* * *
Келин - куёв кетишга чоғланган пайт, Муяссарнинг қайсидир дугонаси гулни отиб кецин деганди, бошқалари ҳам унга қўшилишди. Шу билан ресторан олдида Муяссар қизларга гул отадиган бўлди. Турмушга чиқмаган бўй қизларнинг кўпчилиги гулни тутиб олиш учун шай туришибди, Санамдан ташқари албатта. Чунки у бундай нарсаларга умуман ишонмайди ва ёқтирмайди. Қўлига битта ликопча олдида, унга бир нечта ширинликлардан солиб, гулни тутиб олиш учун шай турган қизларга мазах қилгандек қараганча ширинлик ея бошлади. Мана учгача санаб, Муяссар гулни отди.