— Нима хурсанд бўлиб ўйнаб берайми? — бурнини тортганча гапирди.
— Йўқ демасдим, — кулди Аюб.
— Борингееее, — Аюбнинг кўксига енгилгина уриб ўрнидан тураётганди, қўлларидан тутган қўллар сабаб узоққа кета олмади. — Қўлимни қўйиб юборинг, мен кетмоқчиман.
— Жим қўйиб юборади деб ўйлайсанми? — Аюб унинг қўлларини қўйиб юбормасдан ўрнидан туриб ёнига келди.
— Мени севмаган инсонни ёнида менга нима бор? — аразлаганча терс бурилиб олди.
— Буни ким айтди?
— Сиз.
— Негадир сени севмайман деб айтганимни эслай олмаяпман.
— Аммо, севаман ҳам демадингиз.
— Севгимни ҳис қилишинг учун, уни сўзларда изҳор қилишим шарт эмас, — келиб Севинчнинг пешонасидан ўпди.
— Йўқ, мен шунчаки....— мана шу ерда Аюбга ҳалақит беришди. Яъни Муяссар ҳалақит берди. Аюб ўтмиш хотиралари билан бўлиб, вақт ўтганини, тўй охирлаб қолганини ҳам сезмади. Келин ва куёв яхши ниятлар, гўзал тилаклар билан тўйхонани тарк этишди.
* * *
Янгалари бир нарсаларни тушунтирар экан, Муяссарнинг қулоғига ҳеч нарса кирмасди. Ўзини қўйгани жой топа олмас, тана ҳарорати ҳам у билан ҳазиллашаётгандек эди гўё. Бир қизиб кетар, бир муздек бўлиб қоларди. Мана янгалар ҳам чиқиб кетишди. У хонада ёлғиз. Ҳозирча албатта. Чунки ҳа демай бу хонага куёв бўлмиш кириб келади. Ана эшик очилди. Муяссарнинг юрак уруши тезлашгандек бўлди гўё. Янгасининг айтганини қилиб, эндигина салом солмоқчи эди,
— Керакмас, — Аюбнинг қўпол овози эшитилди.
— Лекин, бу урф - одати....
— Урф - одатимиз деб ҳали қўйнимга ҳам кирарсан? Шундай ўйлаётган бўлсанг, қаттиқ янглишасан. Сени қўйнимга олиб, ўзимни таҳқирлаш ниятим йўқ, — Аюб бироз қўпол, аммо, анчагина ҳотиржам оҳангда гапирарди. Муяссар уни эшитар экан, янгасининг айтганини қилгани учун ўзини аҳмоқдек ҳис қилиб кетарди. Рўмолини олмаган ҳолда ҳар томонга қараб, Аюбга отиш учун нимадир изларди. Ва, топди ҳам. Шарт бордида, жавон устидаги шиша рамкани олдию Аюбга қарата отди.Муяссар рамкани олиши билан, унга жойига қўй дегунча, рамка ўзи томон учиб келаётганини кўрган Аюб турган жойидан 3 - 4 қадам нарига қочишга мажбур бўлди. Рамка кўзгуга тегиб, кўзгуни синдирди.
— Эсингни едингми? — бақирди Аюб. — Бу нима қилганинг?
— Нима қилишимни кутгандингиз? — Муяссар ҳам ундан қолишмади. — Шунча гапларингиздан кейин, пешонангиздан ўпиб қўйишимни кутмагандирсиз ҳар ҳолда.
— Эеее, ҳали ҳақиқат ёқмадими? — Аюб мазах қилганча кулди.
— Яна қанақа ҳақиқат?
— Ўша тундаги ҳақиқат. Эсингдами? Ёки эслатиб қўяйми? — Аюб секин у томонга юра бошлади.
— Керакмас, — Муяссар икки қадам ортга тисарилди. — Сиз шундай ўйласангиз ўйлайверинг. Мен ўзимни оқлашни хохламайман. — Муяссар шундай деганча тез - тез юриб ювиниш хонаси томонга кетаётганди, боягина ўзи синдирган кўзгу синиғи оёғига кирди. Аммо, Муяссар ҳеч нимани сездирмасдан уст - бошини алиштиргани кийим олдию, кириб кетди.
25 - 30 дақиқаларда бироз оқсоқланганча чиқиб келди. Аюб унга бир қараб қўйдида, ювиниш хонасига кирди. Эндигина кўйлагини ечиб, илгичга илаётганди ҳамки, бир чеккада қон бўлиб ётган оқ матони кўриб ҳайрон бўлди.
— Қизиқ, бу нима бўлди? — деганча матони қўлига олганди, пастга тарақлаб нимадир тушди. Бу кўзгу синиғи эди. Аюб уни қўлига олиб қараб турдида, бирдан югуриб хонага қайтиб чиқди. Бу пайтда Муяссар хонадаги диванга эндигина ўрнашиб, ухлагани ётаётганди. Аюб тез юриб келдида, унинг устигаги кўрпани олиб отиб юбордида, ўзини даст кўтариб ётоққа қўйиб, оёғини текшира бошлади.
— Нима қилаяпсиз? — Муяссар оёғини тортмоқчи бўлди.
— Жим тур, — Аюб унинг жароҳатини кўздан кечирар экан, — қилган ишинг учун жазойингни олибсанку.
— Ҳа, — Муяссар оёғини тортиб олди. — Хурсанд бўлаверинг, энди хотиржам ухласангиз ҳам бўлади, — ўрнидан туриб оқсоқланганча бояги диван томонга кетаётганди, Аюб бир урунишда уни жойига қайта ўтқазиб қўяркан,
— Шу ерда жим ўтир, — дедию ўзи ювиниш хонасига кириб дори қутини олиб чиқди. — Ҳозир дори суриб қўяман, оғриқ бир пасда қолади. — Аюб охисталик билан Муяссарнинг оёғига дори сура бошлади. — Оғрияптими?