* * *
Келин - куёв тўйхонага кириб келар экан, ундаги атмосфера Муяссар бутунлай лол қилиб қўйди.
— Воооооов дахшат, — ҳаяжон билан пичирлади. — Менга мовий ранг ёқишини қаердан билдингиз? — жилмайганча Аюбга қаради.
— Рости билмасдим. Бу Санам ва Маржонанинг танлови. Менга ҳам шу маъқул келди. Агар сенга ёқишини билганимда рози бўлмасдим, — Аюб ҳиссизларча жавоб берди.
— Махлуқ, — Муяссар лаб бурганча атрофга назар ташлар экан, Аюбнинг гапларига сира ҳам хафа бўлмади. Бўла олмади. Чунки тўйхона айнан ўзи орзу қилгандек. Севмаган одамига тегаётганига қарамасдан, тўйи ўзи истагандек мовий ёғдулар оғушида ўтмоқда. Тўғри у буларни қачонлардир, Ҳасан билан орзу қилганди. Лекин тақдир насиб қилмаган экан. Пешонасига битилгани бошқаси бўлди. Аммо, орзулар ушалмоқда. Тўйхона тўрида ўтирар экан, бир кулгуси, бир йиғлагиси келарди. Ўзига нима бўлаётганини тушунмасди ҳам. Бироз ўтгач ҳаёлга чўмиб қолди. Аюб уни туртмаганида яна қанча ҳаёл суришини билмасди ҳам.
— Нега туртасиз? — қошларини чимирди.
— Бизни даврага таклиф қилишяпти, — Аюб ўрнидан турганча қўлини узатди. — Сенга мен билан рақсга тушишдек бахтни инъом қилмоқчиман, — сирли жилмайди.
— Йўғэееее, у ҳам жавобан жилмайди. — Бу билан мени бағоят шод қилган бўласиз, — Муяссар унинг қўли устига қўлини қўйганча ўрнидан турди. Улар секин пастга, даврага тушишди. Сокин мусиқа янграй бошлади. Аюб бир урунишда Муяссарни ўзига тортдию, белидан қўлини ўтқазди. Улар мусиқага ҳамаҳонг ҳаракатланар экан,
— Махлуқлар ҳам рақсга тушишини билмасдим, — бир қошини қоқиб қўйди Муяссар.
— Махлуқларнинг қўлидан кўп нарсалар келади, истасанг кўрсатишим мумкин, — Аюб ҳам сир бой бермасди.
— Яъни, — Муяссар атай қилгандек кулди. Аюб унга жавобан ҳеч нима демади. — Махлуқларнинг қўлидан нима келишини айтайми? — унинг жим қолганидан фойдаланиб сайрай бошлади, — фақат зул....Муяссар гапини тугатмасидан Аюб уни ўнг томонга энгаштирдию, лабидан ўпиб олди. Атрофда қарсаклар овози эшитила бошлади. Муяссар эса бутунлай шокда эди.Аюб бир ҳаракат билан қизни икки марта айлантирдию, яна белидан ушлаб сокин ҳаракатлана бошлади. Муяссар ҳали ҳам шокда, нима бўлаётганини англай олмасди.
— Нима бўлди илончам, тилинг айланмай қолди. Менимча ўпаётганда тилинга тегмагандим шекилли, — жилмайганча қизнинг юзига тикилди.
— Аҳмоқ, — ниҳоят Муяссар тилга кирди. — Бундай қилишга қандай ҳаддингиз сиғди, — ҳали ҳам тўйхонада эканликлари учун, ура олмасди ҳам.
— Фақат биринчи бўсам эди демагин, — Аюб унга ачингандек нигоҳ билан қаради.
— Бу билан нима демоқчисиз? — ўқрайди Муяссар.
—Ахир, ўша кеча сен, кўчада нақ тўрттаси билан, — Аюб "Эсингдами?" дегандек кулимсиради. Аммо, ўзи билмаган ҳолда қизнинг белидан маҳкам сиқиб турганди.
— Оғритаяпсиз, — Муяссар унинг қучоғидан чиқишга урунганча силтанди.
— Ўша кеча улар билан қолсанг, балки оғримасмиди? — Аюбнинг бу сафар жаҳли чиқа бошлаганди. Буни сезган Муяссар,
— Аюб ака, биз....
— Аюб ака дема, — унинг белидан янаям қаттиқ сиққанча ғазаб билан шивирларкан, — икки дунё бир бўлса ҳам Аюб ака дема.
— Нега? Муяссар тушунмаганча сўради.
— Оғзингни юм ва айтганимни қил, — мусиқа тугамаган бўлса ҳам Аюб унинг билагидан ушлаганча жойларига қайтди. Муяссар Аюб бир зумда нега бундай ўзгариб қолганига тушуна олмасди. Аюб эса жим ўтирганча ўтмиш гирдобига ғарқ бўлганди.
* * *
— Мени қанчалик севасиз? — Севинч Аюбнинг елкасига бош қўйганча эркалик билан сўради.
— Севги? — ўйчан нигоҳ билан қизга термулди. — Бу гап қаердан чиқди? Адашмасам сени севаман деган сўзни айтмаганман. Ёки айтдимми? — кўрсатгич бармоғини иягига қўйганча ўзини ўйлангандек тутди.
— Бу нима деганингиз? — Севинч бошини унинг елкасидан олиб бироз хафа бўлганча қаради. — Бу гапингиз билан сен мен учун шунчаки вақтинчалик овунчоқсан демоқчимисиз? — унинг кўзлари ёшланди.
— Йиғлаяпсанми? — Аюб унинг қаршисига ўтиб ўтирганча кўз ёшларини артди.