#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
96
— Сарвар ака овқат тайёр, — Дилафруз шундай дедию, овқатни стол устига қўйиб, ўзи телефонини олиб қизларини хонасига кириб кетди. Буёқда Сарвар ҳам ўз ҳаёллари билан банд. Овқат умуман эсига ҳам тушаётгани йўқ.
— Эртага кириб гаплашаман, — Сарвар бир қарорга келгандек бўлдию, бироз хотиржам тортди, — ҳа шунақа қиламан. Унга ҳам, Дилафрузга ҳам вазиятни тўғри тушунтираман. Хўп деса қизларимни ўзим билан олиб қоламан. Чунки мен унга ишонаман, у қизларимга яхши она бўла олади.
🌺🌺🌺
— Балки энди ҳаммасини айтарсан? — Анора ҳолсизгина ўрнидан туриб ўтираркан, — менга нима бўлган? Нега бу аҳволдаман? Оилам нега мени изламади?
— Буни тарихи жуда узун, — Нилуфар хўрсиниб қўйганча гап бошлади, — биласан мактаб давридан бери тиббиётга қизиқишим юқори бўлган. Ойимни орзусини амалга ошираман деб ўқиб, изланардим. Ҳар гал янги маълумот топганимда эслаб қолишим учун қайта-қайта ўқирдим.
— Камига бизга ҳам айтиб берардинг, — синиққина жилмайди.
— Демак эсингда? — Нилуфар ҳам жавобан жилмайиб қўйди.
— Лекин уйимдагилар...
— Улар сени ўлди деб ўйлашган. Сени тирик эканингни мен ва ўлик ювувчи аёл биламиз холос. У аёл ҳам бир неча ой олдин вафот қилди.
— Бўлиши мумкин эмас, бу қандай....Мен....
— Тиббиёт тили билан тушунтирганда Гипотермия.
— Тана ҳароратининг кескин тушиб кетиши, — эшитилар-эшитилмас пичирлади.
— Бунинг сабабини мендан яхши билсанг керак?
— Ҳа, — ўзгача алам ва оғриқ билан жавоб бераркан, ўтмиш кўз олдида жонлангандек бўлди.
«Ёмғир тагида бироз турсанг топ-тоза бўласан. Устинга Худонинг раҳмати ёғади.»