Muslim.uz dan repost
#xabar #muftiy #talabalar
🗣Муфтий ҳазрат талабалар билан дилдан суҳбат қилдилар
⏺Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
🟢Суҳбат аввалида Муфтий ҳазратлари талабалар билан дилдан суҳбат қилишни ният қилганлари, бундай учрашувларни бошқа диний таълим муассасалари толиби илмлари билан ҳам ўтказиш режалаштирилганини билдириб, кейинги йилларда юртимизда ёшларнинг таълим-тарбиясини юксалтиришга катта эътибор берилаётгани, кенг имкониятлар тақдим этилаётгани, жумладан, янги диний таълим муассасалари очилаётгани, уларда устоз ва талабаларга барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, Ислом институтида магистратура йўналиши ташкил этилгани кабиларни баён этиш баробарида буларнинг қадрига етиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
📖Мулоқот якунида ҳар бир талабага "Ёшларга насиҳатим" китоби тақдим этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Самимий учрашув чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари талабаларга вақтни ғанимат билиб, доимо илм-маърифат талабида бўлиш, устозлар панду насиҳатларига амал қилиш кераклигини уқтириш баробарида билим олишда зийрак, интилувчанлик, жидду жаҳд қилиш, устозлар суҳбати ва дуоларини олиш каби муҳим тавсияларга амал қилиш катта муваффақиятларга сабаб бўлишини ибратли воқеалар мисолида тушунтирдилар. Шунингдек, толиби илмлар китобхонлик, садоқат, тақво ва вазминлик каби фазилатларни кундалик вазифага айлантириш алоҳида таъкидланди.💬Сермазмун учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига Муфтий ҳазратларидан жавоб олдилар.