АЁЛ !
Борлиғини ҳалолига фидо этувчи ажиб ҳилқат...
Ўзни унутсада, ўзидан кечсада жуфтини унутмовчи, унинг шарафини ўз шарафидан устун қўювчи фидокор яратиқ...
Жуфтининг бир чимдим лутфидан бор бўлиб, бир эътиборсизлигидан дунёларга сиғмай қолувчи мунис заифа...
Эркаклардан шараф қочиб, масъулиятсизлик тўнига безларча бурканиб олаётган бугунимизда эрларининг ЭРКАК эмаслигидан алам чекаётган, болалари борлиги учунгина тишини-тишига қўйиб, чидаб яшаётган заифалар талайгина.
Оиласи, фарзандларини эътиборга, меҳрга муштоқ қилиб кўчадаги “аллаким”ларни ширин сўзларига кўмиб ташлаётган, шариат эр, ота ўлароқ унга қўйган вазифаларига кўз юмиб, нафсига ёқадиган жойини "суннат" деб рўкач қилаётган ноинсофлар урчигандан-урчиб ётибди.
Ажабки, жуфтининг хиёнатини очиқ-ойдин билиб яшаётган, ёҳуд эрининг бошқа хотин(лар)и борлиги учун дунёлари зимистон бўлган ожизалар ҳам бисёр орамизда.
Бугун бир аёл ўлароқ тоифадошларимга мурожаат қилмоқчиман.
Азизам, ёқут каби ёноқларингиздан селдек оқишга шайланган кўзёшларингиз у шарафсиз (!) учун тўкилишга муносиб эмас.
Садоқатингизга, меҳрингизга муносиб жавоб бермайдиган эр билан умр ўтказаётганингиз белингизни букиб қўймасин. “Сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз...” (Оли-Имрон сураси, 139-оят).
Шуни асло унутманг-ки, сизнинг бахтиёрлигингиз фақат жуфтингизга боғлиқ эмас.
Биргина вафосизнинг қилмишларидан тушкунликка тушиб, ўзни хароб қилиш, стресс туфайли касалликлар “букет”ини орттириб олиш ҳаётнинг бешафқат “жанг”ларида мағлуб бўлаётганингиздан дарак. Бу ютқизиқ МУСЛИМА аёлга асло ярашмайди.
Унутманг, сизнинг дунёга келишингиздан кўзда тутилган асосий мақсад бир эркак муҳаббатига сазовор бўлиш, эрингиз билан Лайли-Мажнун бўлиб умр кечиришидангина иборат эмас эди.
Сиз масъул бўлган, охиратда сўраладиганингиз вазифалар кўп ва уларнинг энг муҳими ОНАлик бурчидир.
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га муносиб бўладиган умматни тарбиялаш билан вазифалантирилгансиз. Сизнинг бурчингиз дунёни обод қилишга ҳисса қўшувчи чин мусулмон авлодларни етиштиришдир.
Муслима аёлга ярашадигани ана шу вазифада собитқадам туриш, ҳаётда учрайдиган мусибатлар орқали келувчи тушкунликларга таслим бўлмасликдир. Бир эркакнинг вафосизлиги, шарафсизлиги ва ёки хиёнати туфайли синиб қолмасликдир.
Қанчалик оғир бўлмасин, қалбга қанчалик жароҳат бермасин, эрингизнинг қилмишларини адолати ҳақ Зотга ҳавола қилинг-да, бошни тик тутиб олға қадам ташланг. Бу муаммолар сизни асл вазифаларингиздан чалғитишига йўл қўйманг.
Сиз ташвишлар олдида қаддингизни ғоз тутинг-ки, полапонларингиз бағрингизда бахтлари бутун бўлиб вояга етсинлар, гўзал хулқли мусулмон шахс бўлиб улғайсинлар!
Уларни шундай тарбияланг-ки, сизга икки дунёда роҳатлар келтирсинлар!
Имтиҳонлардан гўзал ўтиш ва даъвосидан чалғимаслик дунёнинг барча муслималарига насиб этсин.
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007