Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! dan repost
Тартибни бузганлик учун жарима белгиланади!
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш билан боғлиқ жарималар миқдори белгиланган.
Белгиланган тартибга, қўйиладиган талабларга риоя этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида (2 миллион 230 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу тартиб тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан бузилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида (6 миллион 690 минг сўм) жарима солинади.
Шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.