📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Respublikamizda eng birinchilardan bo‘lgan kanalimizga xush kelibsiz!
Kanalimizda ona tili va adabiyot, o'zbek tiliga oid ma'lumotlar, ta'lim yangiliklari yoritiladi.
Biz bilan bir qadam oldindasiz!
🌹🌹
BOSH ADMIN: @Dilda_Ollohim
ADMINKA: @TEACHER_KR

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


❇️ 2025-yilda bu 7 narsani to'xtating,
agar o'zgarishni va o'sishni istasangiz

1. Xato qilishdan qo'rqishni to'xtating.
Nimanidir bajarish va xato qilish, hech narsa bajarmagandan ko'ra kamida ikki barobar samaraliroq. Chunki jarayonda bilmagan narsangizni o'rganasiz va tajriba orttirasiz.

2. Noto'g'ri odamlar bilan vaqt o'tkazishni to'xtating.
Hayot juda qisqa. Sizdan positivlik va kerak bo'lsa baxtni so'rib oladigan, o'sishingiz uchun to'sqinlik qiladigan odamlar bilan vaqt o'tkazishga majbur emassiz.

3. Muammolaringizdan qochishni to'xtating.
Muammolarga tik qarab ularni yechishga harakat qilmasangiz, ular kattalashaveradi va vaziyat yomonlashaveradi.

4. Tayyor emasman deb o'ylashni to'xtating.
Imkoniyatlar paydo bo'lganda hech kim 100% tayyor bo'lmaydi. Muhimi imkoniyatni qo'ldan chiqarmay boshlab olish va yo'l-yo'lakay tayyorlanib borish.

5. O'zingizni boshqalarga taqqoslashdan to'xtating.
Boshqalarga emas, o'zingizning hozirgi holatingizni kechagi holatingizga taqqoslang va u kichik bo'lsada yaxshilanib kelayotgan bo'lishi kerak.

6. Shikoyat va bahona qilishni to'xtating.
Bu bilan hech narsa o'zgarib qolmaydi. O'zingiz harakat qilmasangiz sizni hech kim kelib qutqarmaydi.

7. Vaqtni behuda sarflashni to'xtating.
Har bir daqiqa, har bir soat, har bir kun g'animat va u qaytarib berilmaydi. O'tgan bir yilga nazar soling, qanchalik tez o'tib ketdi...


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Йиқилдингми?... Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усту боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!
Шиддатингнинг шамолига
Ҳушинг бир зум
Шайдо бўлди...
Сенинг равон йўлларингда
Бу тош қайдан
Пайдо бўлди?
Еки ақлинг кетганмиди,
Энди тошлар
Қолмаган деб?
Лаънатладинг, болам мени
Йўлдан тошни
Олмаган деб...
Эрка болам, кечир мени,
Оқсуягим,
Мурувват қил!
Тошли-тошли бу дунёда
Майсадай хор
Яшадим, бил.
Тошлар билан кураш тушдим
Кураш бекор
Кетмагандир,
Қолган бўлса бирор зил тош,
Болам, кучим
Етмагандир...

Усмон Азим шеъри
Римма Аҳмедова ижросида


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


* Дурдона

* * *
Мушкин қошининг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина.

Қилғил тамошо қомати, зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.

Нозу адою ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ, мунча офатму бўлур бир одамизод устина.

Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина.

Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар
Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина.

Бошимға ёғғон ғам тоши мингдин бирича бўлмағай,
Гардун агар минг бесутун ёғдурса Фарҳод устина.

Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ямону яхшини —
Ким, меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина.

Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил,
Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина.

Не журъат бирла Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зор ношод устина.

Муҳаммад Ризо ОГАҲИЙ

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Муҳаммад ЮСУФ


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


☘🌺☘

💥 Мушоира

Куйма жоним

Куйма жоним, кўзларимда беркинган дунё,
Юзларимда муҳаббатдан тўлгандир зиё.
Илҳақ бўлиб хасталанган хаёл телбавор,
Кўксимдаги соғинчлардан безмагин асло.

Куйма жоним, қароғимда яшар бир нидо,
Мажнун каби тентирайди кезиб дашт- саҳро.
Девона дил излар шафқат, кўнгил розини,
Бир нафасда сингиб кетай
топгач бир даво.

Куйма, жоним, чархи дунда қанча синов бор,
Кемтиги ҳеч тугамайди, ёлғонлари ҳам.
Тақдир ҳукми пешонада нелар ёзуғлиқ,
Кўзларимда киприк ости оғушида нам.

Куйма жоним, озорларни ёриб ўтаман,
Куйма жоним, изларингда қўним топаман,
Гўзал сийрат, саодатни ортга қайтариб,
Куйма жоним, қўлларингга бахтни тутаман.

✍ Латофат


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


❇️ Имом Ғаззолий насиҳатлари:
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


MUXTASAR IMLO LUG ATI. AKBAR OTABOYEV.pdf
2.4Mb
✅ Ushbu qo'llanmadagi so'zlarning imlosini eslab qolsangiz, barcha imtihonlarda savodxonlik masalasida umuman qiynalmaysiz.

💯 Milliy sertifikat imtihonlarida ham tushgan va endi tushadigan barcha so'zlar imlosi


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


ISMLAR HAQIDA.pdf
577.9Kb
📚 Qo'llanma: Ismlar haqida, egalik, kelishik shakllari va bog‘lamalar
👤 Muallif: Rustamjon O‘rinov
💾 Formati: Pdf


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


ДЕКАБР
 
Ӯтиб кетмоқдасан кӯзим ӯнгида,
Ӯтиб кетмоқдасан қалбимдан гӯё.
Ӯтиб кетмоқдасан йиллар сӯнгида,
Сӯнгги умидларга бӯлганча доя.
 
Қиш забтига олган қора тунларда
Зерикасан қорлар уюлишидан.
Худолардан узоқ оғир кунларда
Тӯхтамоқ бӯласан муюлишларда.
 
Хумрайиб боқасан – қора қарғалар
Бузсалар қағиллаб сукутларингни.
Томларга таққанча муздан сирғалар
Яшайсан асранди умидларингни.
 
Ӯтиб кетаяпсан тӯхтамай сира,
Олдда кутар сени январ – фусункор.
Ӯтиб кетмоқдадир сен билан бирга
Бизнинг умримиз ҳам, эй фасли инкор!

Юсуф РАСУЛ

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


​​ҚАДРДОНЛАРИМГА...

Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени,
Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим.
Гарчи йўқотмаган эдингиз мени,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Меҳр кўзда дерлар, ростми бу сўзлар,
Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар?
Унда нега бунча самимийсизлар,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим,
Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим.
Сиз меними ёки мен сизни топдим,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Асли биз хизматсиз дўстга айландик,
Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик.
Муҳими – миннатсиз дўстга айландик,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз,
Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз.
Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз...
Мени интернетдан топган дўстларим.

Барчамизни Аллоҳ ўзи асрасин,
Чин юракдан чиққан дуо асрасин.
Сизни йўқотишдан Худо асрасин,
Менинг интернетдан топган дўстларим!


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


#Munosabat :

"Shum bola" qissasini bugun jahon tan olmoqda .


Hayotda har qanday vaziyatdan chiqib keta oladigan OBRAZ sifatida taqin etilmoqda.

Aynan shunday asarlarni o'quvchiga chuqur tahlilda yetkazib bera olish shart.

O'quvchilarni hayotga tarbiyalsh lozim.

Tirikchilik uchun ,omon qolish uchun barcha ishlarni qiladi .

Ingliz tili o'qituvchilari ham BOY BILAN SHUM BOLA O'RTASIDAGI SUHBATDAN METOD SIFATIDA QO'LLASHMOQDA ...

Xorijiy tillarni o'rganishda o'quvchining so'z boylgini sinash va orttirish maqsadida ...

Bugun adabiyotga hayotiy yondhashuv kerak .

O'quvchini fikrlatish muhim!


D.Obidova

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


❇️ Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми
?

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


❄️ ​​ҚОРХАТ ❄️❄️
                   Шоира қизларга

Қор ёғар — осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар — осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар еру фалакни тўлдириб,
Бизлар эрсак иссиқ уйда ўлтириб,
Тарк этолмай халқимизнинг одатин
Ёзамиз дўстларга дўстлик қорхатин.
Қорхат асли қордай оппоқ дил хати,
Оқ кўнгилнинг меҳри, тафти, ҳурмати.
Ошинолик, чин вафо изҳори ул,
Гоҳи пинҳон севгининг иқрори ул.
Қор ёғар, қорхат ила, хуллас калом,
Шоира қизларга йўллаймиз салом.
Сизга, эй Гулчеҳра қизлар, Эътибор,
Айтамиз кўнгилда орзу неки бор.
Ой Ҳалима ҳам Малика, Турсуной,
Эй чирою файзга бою шеъри сой,
Сизга дилдан энг самимий эҳтиром,
Янги йилнинг табриги ҳам ассалом!
Энди келсак сўзнинг индаллосига,
Яъни қорхатнинг асл маъносига:
Янги йилда давра тузмоқ фарз бўлур,
Ким ютилса, бир зиёфат қарз бўлур.
Қорхат элтган элчимизни тутсангиз,
Тан берурмиз, қарз бўлурмиз, ютсангиз.
Йўқса ўзни катта ишга чоғлангиз,
Шу бугундан пеш этакни боғлангиз.
Бермангиз Гулчеҳраларга зарра дам,
Бирйўла ювгай мукофотларни ҳам.
Енг шимарсин Мўътабар, Ойдин букун,
Қарз улар бултурги достонлар учун.
Тутди бир қўлда газет, бир қўлда тор,
«Лирика»ни ювмади лек Эътибор.
Бибисора ҳам Санобар қайдадир,
Битта шеъри бир зиёфатга татир.
Хуллас, энди барчангиз ҳамдам бўлинг,
Худди «Қизлар давраси»дек жам бўлинг.
Шеър ёзар чоғидагидек ёнингиз,
Бунда дастурхонингиз — достонингиз.
Ўзингиз айланг товус янглиғ хиром,
Шеъриятдай тотли бўлсин ҳар таом.
Ол яноғингиз каби олма, анор,
Кўзларингиздек чарос боқсин хумор.
Эслатиб ҳам писталар хандонингиз,
Юзингиздек кулса ширмой нонингиз.
Бўлса бодомлар қабоғингиз каби,
Ҳам мурабболар дудоғингиз каби.
Лағмон эшиб тола-тола сочингиз,
Мисли ёйиб ташлагандай сочингиз.
Сочдаги баргакдайин кўк бодиринг,
Ҳам хино янглиғ патинжон олдиринг.
Тарвузу қовунни ҳам сероб қилинг,
Худди ошиқларни тилгандай тилинг.
Ҳар узум бўлсин дуру маржон каби,
Ё Мукаррам шеър ўқиб турган лаби.
Шабнамиким ой Нилуфар холидай,
Таъми Ойдин шеърларининг болидай.
Турса соз сизнинг ғазал янглиғ шароб,
Кирса боз бизнинг юрак янглиғ кабоб.
Ол анорни дилни эзгандай эзинг,
Шарбатини майни сузгандай сузинг,
Барча неъмат бир томону шеър соз,
Шеър бирлан бизни айланг сарфароз.
Ўлтириб оппоқ саҳардан токи шом
Бўлмасин ҳеч баҳсу шеърхонлик тамом.
Бу каби суҳбатга чин дўстлар аро
«Қилса арзир юз Саида жон фидо».
Мен бўлай бир неча ҳамроҳим билан.
Ўлмасу Абдулла, Иброҳим билан.
Боргумиз ютсак агар албатта биз,
Йўқса сиз иззатдаю хизматда биз.
Шоюсуф обкашда тонгдан сув ташир,
Ҳам Барот ўқлоғ тутиб ёйгай хамир.
Чучвара туккай Муҳаммад чўккалаб,
Ўт пудар Ҳусниддин ўздан ўпкалаб.
Не ажаб, куйса патир, ёнса қозон,
Тандир олдида Рауф, ошпаз — Омон.
«Ҳай» деб уф тортиб Жамол елпир кабоб,
Топмайин човлини Охунжон хуноб.
Шу маҳалда бир латифа, шубҳасиз,
Тўлқину Анварга сўйлайдур Азиз.
Оқибат меҳмонхона қоқ ер бўлур,
Катта дастурхонда ёлғиз шеър бўлур.
Бир томонда сиз пари рухсоралар,
Бир томонда биз ғариб бечоралар.
Ким қошин куйдиргану дўппини ким,
Бош эгармиз, ёлворармиз сизга жим...
Хат ёзилди, энди биз омад талаб,
Элчининг чаққонлигида ҳамма гап.
Йўлласак Маъруф Жалилни — анча бўш,
Ёки Сайёрми? У бўлмас, лаққа гўшт...
Хўш, ким элчи? Ҳа, билиб ишнинг кўзин,
Элчи қилдик мулла «Муштум»нинг ўзин.
Ушлаб олмоқнинг сира имкони йўқ,
Чунки у кетгувчи ер поёни йўқ...
Қор ёғар — осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар — осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар, қорхат ила хуллас калом,
Барча ой қизларга йўллаймиз салом.

✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1973 йил

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.