Антониу Гутерришнинг Исроилга кириши тақиқландиИсроил Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни "персона нон-грата" деб эълон қилди. Ташқи ишлар вазири Исроил Кац ҳам Гутерришнинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Исроил расмийлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумидан сўнг БМТ бош котибининг баёнотини танқид қилди, деб ёзади Haaretz.
Бир кун аввал Гутерриш Яқин Шарқдаги кескинлашувни қоралаган эди.
“Мен Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишини қоралайман. Буни тугатиш керак. Бизга ўт очишни тўхтатиш мутлақо зарур”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
@OLMALIQ_TREND_RASMIY_KANALI@OLMALIQ_TREND_RASMIY_KANAL