❗️
Илк марта байрам куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчириладиЯнги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023-йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023-йил 2-октябр – душанба кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
*Изоҳ: бунда
байрам куни эмас, дам олиш куни кўчирилади. Яъни Ўқитувчи ва мураббийлар куни 1 октябрь ҳисобланаверади, ушбу байрам 2 октябрга кўчирилмайди. Лекин аслида байрам кунида дам олиш куни бўлиши керак эди. Янги Меҳнат кодексига кўра, бундан буён байрам кунлари якшанбага тўғри келиб қолса, кейинги кун ҳам дам олиш куни деб эълон қилинади.
https://t.me/OLIY_TALIM_MUASSASALARI