BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI dan repost
"Биз ёшлар боғ барпо қиламиз! Бу боғ жангчи фахрийлар учун доимий эсдалик бўлади. Ҳар бир дарахт - уларнинг жасоратидан дарак беради!"
1-март санасида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Бағдод туманидаги 59 та маҳалла Ёшлар етакчилари томонидан кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Тадбирда Бағдод тумани ҳокими ўринбосари Қахрамон Миртазақулов, Ўзбекистон жангчи-фахрийлар бирлашмаси Бағдод тумани бўлими раиси Турғунбой Абдураҳмонов, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Ўткиржон Болтабоевлар иштирок этишди.
Ёшлар агентлиги ва маҳаллалардаги етакчилар кўмаги билан жангчи-фахрийлар учун туманимизнинг олис "Каримбобо" қишлоғидаги 1 гектар майдонга 400 туп "Кенагас" навли бодом кўчатлари экилди.
Бағдодлик ёшлар келажак учун бирлашиб, боғлар ва яшил майдонлар барпо этишда кўмаклашиш орқали туманни янада кўркам ва яшил масканга айлантиришда ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати