27/11/2024 #Тафсилот: ПРОКУРОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бағдод тумани прокурори Акмалжон Мухторов “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви доирасида тумандаги Ихтисослаштирилган мактабнинг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда 2-сектор ҳудудидаги ёшлар ҳамда ўқувчилар билан учрашув ўтказди.
Савол-жавоблар, очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувни туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Ўткиржон Болтабоев бошқариб борди.
Учрашувда прокурор ёшларнинг натижалари туманимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этишларини алоҳида таъкидлади. Яратилган шароитлар, дарс жараёнлари, касбга йўналтириш ва амалиётда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, имтиёзлар ҳақида гапирилди. Доимий тарзда хорижий тилларни ўрганиш келажакда фойдали бўлиши таъкидланди.
Ёшлар ўз таклифларини билдириши, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Шундан сўнг турли йўналишларда натижа қайд этган, ютуққа эришган ёшларга ташаккурнома ва совғалар топширилди.Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати