Умарул Форуқнинг қизларини баъзи саҳобаларга таклиф қилишлари
«Ҳафса бинту Умар (р.а.)нинг жуфтлари вафот этиб, иддалари тугади. Оталари у аёлни бирорта саҳобийга никоҳлашни ирода қилдилар. Бу ҳақда Ҳазрати Умар (р.а.) ҳикоя қилади: «Мен Усмон ибн Аффон билан учрашиб, Ҳафсани никоҳига олишни таклиф қилиб, айтдимки: «Агар хоҳласангиз сизга Ҳафса бинту Умарни никоҳлаб берай». У киши: «Ўйлаб кўришим керак», деб жавоб бердилар. Умар (р.а.) айтадилар: «Бир неча кун кутганимдан сўнг, «Ҳозирча уйланмайдиганга ўхшайман», дедилар. Сўнг Абу Бакр Сиддиққа учрашиб: «Агар хоҳласангиз, сизни Ҳафса бинту Умарга никоҳлаб берай», деганимда индамадилар. Абу Бакрнинг бу иши Усмон (р.а.)нинг сўзларидан кўра қаттиқроқ таъсир қилиб, Усмонни гапидан жаҳлим чиққандан кўра кўпроқ жаҳлимни чиқарди. Яна Абу Бакр (р.а.) менга йўлиққанларида: «Ҳафсани таклиф қилганингизда сизга ҳеч нарса жавоб қайтармаганим учун жаҳлингиз чиққан бўлса керака?» дедилар. Мен ҳа», деб жавоб бердим. У киши: «Менга таклиф қилганингизда, сизга жавоб қайтаришдан ҳеч нарса тўсмади. Бир кун Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Ҳафсани гапираётганларини (зикр қилганларини) (яъни, унга уйланмоқчиликларини) эшитгандим. Шунинг учун у кишининг сирларини фош қилгим келмади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) хоҳламасалар, мен қабул қиламан», дедилар («Саҳиҳи Бухорий»нинг шарҳи «Фатҳул Борий»дан).
Ҳазрати Умар (р.а.)нинг бу ишлари хунук ёки ғалатими?! Ўки қизига фазилатли ва солиҳ кимсаларни қидириш айни ақллилик ва тўғрилик эмасми?
Албатта, қиз бола уни муҳофаза қилиб сақлайдиган инсон ҳузурига қўйилиши керак бўлган «гавҳар»дир.
Муносиб жуфт ва бошқаларга ўрнак бўладиган йигитни қидиришимиз, қизни ўзи хоҳлаган йигит билан турмуш қуришга қўйиб беришимиздан кўра яхшироқдир.
https://t.me/OILA_ZIYOSI