Postlar filtri


РАМАЗОН ойининг 2-куни

Андижон вақти билан


Ифторлик вақти 18:35

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

👉https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Қуръон ойи Рамазоннинг биринчи ЖУМАСИ МУБОРАК!!!

Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад…
✨🍀💐🍀✨


Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг! 🌙🕌
👇
https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


#RAMAZON_1444_2023

Ramazon oyi 2023 yil 23 mart kunidan boshlanadi

✅ Hazrati Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning “Yangi oyni ko‘rib ro‘za tutinglar va yangi oyni ko‘rib hayit qilinglar”, degan hadisi shariflariga muvofiq, O‘zbekiston musulmonlari idorasi tomonidan tuzilgan Ramazon hilolini kuzatish bo‘yicha ishchi guruh tomonidan diyorimizning bir qator hududlaridagi mintaqalarda yangi oyni kuzatish ishlari amalga oshirildi.

🔸Xususan, Muftiy Nuriddin domla hazratlari boshchiligidagi bir guruh ulamolar Toshkent viloyati hududida Ramazon hilolini kuzatish jarayonida ishtirok etdilar.

Manba: Muslim.uz

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram


⚡️Андижон вақти билан бу йилги Рамазон тақвими эълон қилинди

Оғиз ёпиш дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Яқинларга юбориб қўйинг...

👉 https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Нега Рамазонга муштоқ бўлишимиз керак?

«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ», деб дуо қилар эдилар (“Мажмаъуз завоид”).

Энди, савол: нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “муборак Рамазон ойи келса ва унга етишиш насиб қилса”, деган умид билан уни муштоқ бўлиб кутяптилар? Сабаби, Аллоҳ таоло Рамазонни Ўзининг ойи қилган.
Биз нарса-ҳодисаларнинг зоҳиринигина кўрамиз (аслиятидан бехабармиз). Рамазон хусусида билган-ўйлаганларимиз ҳам зоҳирийдир. Уни фақат рўза ойи деб биламиз. Унда кундузи еб-ичилмайди, кечаси таровеҳлар ўқилади, деб биламиз. Бўлди, шу холос. Бу гаплар ҳам тўғри, лекин шунинг ўзи билан иш тугамайди. Балки, рўза бўлсин, таровеҳлар бўлсин ёки муборак Рамазоннинг бошқа бир ибодати бўлсин – барча-барчаси бошқа бир улкан нарсанинг аломатидир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи қилганидир. Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар. Шундай бир пайтда Аллоҳ бизга бир ойгина Илоҳий даргоҳга яқин бўлиши, ғубору доғлардан ҳаëтини, борлиғини, қалбини поклаб олиши учун баракотларга бурканган ойни – Ўзининг ойини ато этади. Раббимиздан жуда узоқлашган, дунёнинг юмушларига ўралашиб қолган эдик. Ўйимиз, фикримиз, хаёлимиз, амалу феълларимиз – барчаси дунёнинг ташвишлари ила банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Рабби бизга саодат ойини ато этмокда. Энди, биз бу ой сари ошиқиб, шавқ ила кутиб олмоғимиз, уни бекаму кўст ўтказиш учун бор вужудимиз билан ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизда Аллоҳга қурбат ҳосил бўлади. Шу ойда қурбат ҳосил бўлмаса, бошқа ойларда жуда душвор. Чунки бу ой Унинг ойидир.

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан.
https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


#Рамазонга_тайёрмисиз

РЎЗАНИНГ ТУРЛАРИ

Рўзанинг турлари тўрттадир:

Лозим рўза.

Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.

Фарз рўза. У ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага бўлинади.

Тайин қилинган фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Бу Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъи билан собит бўлган.

Вожиб рўза ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган вожиб рўзага бўлинади.

Тайин қилинган вожиб рўза – муайян назр (тайинли кун) рўза ва Рамазон ойининг ҳилолини кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзасидир.

Аллоҳ таоло шундай деган:

«...назрларига вафо қилсинлар...» (Ҳаж сураси, 29-оят).

Демак, мусулмон киши рўза тутишни назр қилиши билан уни ўзига вожиб қилиб олган бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни кўриб, рўза тутинглар. Уни кўриб, рўзани очинглар», дедилар.
Термизий ривоят қилган.

Айтайлик, бир киши янги ойни кўрди, лекин қандайдир сабабларга кўра унинг гувоҳлиги ўтмади. Юқоридаги ҳадисга биноан рўза тутиш унинг ўзига вожиб бўлади.

Тайин қилинмаган вожиб рўза:

а) Назр рўза (мутлақ рўза ҳам дейилади). Бу кунини тайин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзасидир. Масалан, «Фалон ишим амалга ошса, бир кун рўза тутишни назр қилдим» дейилгани каби.
б) Муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тута олмаган кишининг қазо рўзаси.

Тайин қилинмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффоратининг рўзасидир.

Шунингдек, ҳайз ва нифосли аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам имкон топганларида Рамазоннинг қазо рўзасини тутадилар.

в) Рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси.
г) Нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай, очиб юборган кишининг ўша кун учун тутадиган қазо рўзаси.
д) Каффорат рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффорати учун тутиладиган рўзалар.
е) Таматтуъ ва қирон учун эҳромга кириб, қурбонлик қила олмаган кишининг ўн кунлик рўзаси.
ж) Эҳромдалик чоғида, вақти кирмасидан олдин соч олдирган кишининг каффорат учун тутадиган уч кунлик рўзаси.
з) Ҳарамда ов қилишнинг жазоси учун тутиладиган рўза.
и) Эътикофини бузиб қўйган кишининг қазо рўзаси.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Эртага ҳайит деб эълон қилинганида мўмин киши ўтказиб юборган намозидан, Қуръон тиловатидан чалғитган нарсасидан ва иштирок эта олмаган хайрли ишидан ёки беҳудага ўтказган вақтидан пушаймон бўлади.

Демак, надомат қилишдан олдин ушбу фурсатни ғанимат билайлик!

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Salovat

Payg'ambarimiz ﷺ yaxshi ko'rgan salovat

Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh oʻgʻli

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga obuna bo'ling👇


https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


🌙🕋 JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO’LSIN!✨

Jumaning xayri va barokati sizga bo‘lsin azizlar! Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Режа биринчи навбатда тафсирни ёзиб тугатиш; кейин ҳадиси шарифлар ҳақида китоб ёзиш, ундан сўнг эса ақийда ҳақида тўлиқ маълумотни қамраб оладиган китоб ёзиш, сўнг фиқҳ, хусусан, ҳанафий мазҳабининг фиқҳини мукаммал баён қиладиган қўлланма яратиш, тарих, тасаввуф ва бирин-кетин бошқа соҳаларда китоблар ёзиш эди. Аллоҳ нажот бериб, бу режа деярли амалга оширилди.

Муқаддас маконларнинг баракасидан меҳнатлари самарали бўлиб, «Тафсири Ҳилол» тўлиқ ёзиб тугатилиб, ўқувчиларга тақдим этилди. Шу билан бир қаторда, «Тафсири Ҳилол»ни ёзиш давомида уни рус тилига таржима қилиш ҳам йўлга қўйилди.

Олий мақсад – тафсирнинг ёзилиши охирлаб қолгач, навбатдаги иш – ҳадиси шарифни халқимизга етказишга уриниш бошланди. Муаллифнинг ўзи «Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламининг муқаддимасида таъкидлаганидек, аввало бу иш учун китоб танлаб олиб, китобни ёзишга киришди. Алҳамдулиллаҳ, бу иш ҳам муваффақиятли якунланиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» мажмуаси халқимизнинг ҳадис илмини ўзлаштиришида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Кейинчалик шайх Муҳаммад Содиқ оиласи билан 1994 йилда Ливияга кўчиб ўтиб, 2001 йили она юрти Ўзбекистонга қайтгунга қадар илмий фаолиятини ўша ерда давом эттирди.

Манба: islom.uz

(xitob.uz)


Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Саудиядаги «Робитатул оламил исломий» раҳбарлари билан мулоқотлар қилиб, уларга собиқ Иттифоқда яшовчи мусулмонларнинг мусҳафи шарифга муҳтожлигини тўғри тушунтиришга ва Саудия подшоҳи, марҳум Фаҳд ибн Абдулазиз номидан собиқ Иттифоқ мусулмонлари учун бир миллион ададда турли ҳажмдаги мусҳафи шарифларнинг ҳадя қилинишига эришди. У киши Робита раҳбарларидан ушбу мусҳафларни рамзий (арзон) нархда мусулмонларга сотиб, тушган маблағларни Диний идора сарф-харажатлари ҳамда масжид ва мадрасаларни таъмирлаш, диний китоб ва журналлар нашр қилишга йўналтириш учун келишган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Ўзбекистондаги иқтидорли имом-домлаларни чет элда малакаларини ошириш учун ўқишга юбориш ҳақида Миср Вақф ва исломий ишлар вазирлиги билан ҳамда Покистондаги дин ишлари бўйича масъул давлат идоралари билан келишиб, бир қанча имом-домлаларимиз ушбу мамлакатларда таҳсил олиб, малака оширишларига имконият яратди.

Китоблар ва оммавий ахборот воситаларининг диний маърифат тарқатишдаги катта аҳамиятини яхши англаган шайх Муҳаммад Содиқ бу борада ҳам катта ишларга қўл урди. Диний идоранинг фақат чет элликларга мўлжалланган ва бир неча хорижий тилларда нашр қилинадиган «Совет Шарқи мусулмонлари» журналини «Мовароуннаҳр мусулмонлари»га ўзгартириб янги ном ва янгича мазмун билан нашр эттирди. 1990 йилдан бошлаб эса «Ислом нури» газетаси катта нусхада чиқа бошлади. Бу журнал ва газетада шайх Муҳаммад Содиқнинг, диний таълим муассасалар устозлари, имом-хатиблар ва ёзувчиларнинг долзарб диний мавзулардаги мақолалари чоп этила бошланди.

Исломдаги икки байрам – Рамазон ва Қурбон ҳайитларини нишонлаш, бу кунларни мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилиш ҳақида шайх Муҳаммад Содиқнинг ҳукумат идораларига киритган таклифи ижобий қабул қилиниб, шундан буён бу байрамлар Ўзбекистонда кенг нишонланиб ва ҳар йили дам олиш кунлари деб эълон қилинмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, шайх Муҳаммад Содиқ диний идора раиси ва муфтий лавозимида бор-йўғи тўрт йил фаолият юритди ва юқорида санаб ўтилган ишларнинг барчаси мана шу қисқа давр мобайнида амалга оширилди.

Шайх Муҳаммад Содиқнинг халқ депутати этиб сайланишлари узоқ йиллар даҳрийлик исканжасида қолган мусулмонлар оммасининг кўксига шабада тега бошлаганининг бир тимсоли эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ нафақат собиқ Иттифоқ ҳудудида, балки халқаро ­миқёсда ҳам дунё мусулмонларининг манфаатини кўзлаб, кенг кўламли фаолият олиб борди. Жумладан, совет делегацияси аъзолигида бир нечта давлатларга сафар қилди, афғон мужоҳидларининг Пешовардаги қароргоҳида музокаралар олиб бориб, тинчликпарварлик борасида ҳам жонкуярлик қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Совет Иттифоқи ҳудудида яшовчи мусулмонларнинг диний ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятини тиклаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашда ҳам ўзига берилган ваколатдан унумли фойдаланди.

Унинг мусулмонлар, халқ, миллат ва дин йўлидаги бу хизматлари гўзал баҳоланиб, халқаро миқёсдаги бир неча мукофотларга лойиқ кўрилди. Жумладан, муфтийлик йилларида Миср Араб Республикасига уюштирган сафари давомида у кишига Мисрнинг ўша вақтдаги президенти Муҳаммад Ҳусни Муборак томонидан мамлакатнинг биринчи даражали «Нил лаври» олтин нишони топширилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ маълум сабабларга кўра, 1993 йили муфтийлик лавозимидан истеъфога чиқди. Истеъфодан сўнг ҳам унга қарши иғво, туҳмат, адоват тўхтамагач, Ватандан, халқдан, ота-она ва қариндош-уруғдан айро ҳолда, фироқда яшаш бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос деб, жондан ортиқ кўрган Ватанини, халқини вақтинча тарк қилишга мажбур бўлди. 1993–1994 йиллар давомида Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрида истиқомат қилди. Аллоҳнинг ҳикмати, иродаси ила шоҳ асари бўлмиш «Тафсири Ҳилол»ни айнан Қуръони Карим нозил бўлган маконларда ёзишни давом эттирди. У киши ўз олдига катта режалар қўйди.


– 1981 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси,

– 1982 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректор муовини;

– 1984 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори вазифаларида ишлади.

– 1981–89 йиллар мобайнида тафсир, ҳадис, Қуръон илмлари, ақийда фанларидан дарс берди.

Ливияда таҳсил олган даврларида орттирган бой илмий тажрибасидан фойдаланиб таълим дастурига талайгина ижобий янгиликлар киритди, бир қанча исломий фанлар ва қўлланмаларни илк бор жорий қилди. Жумладан, ўқув дастурига «Улумул Қуръон» ­(Қуръон илмлари), «Улумул ҳадис» (ҳадис илмлари), «Фирақ исломия» (фирқалар ва йўналишлар ҳақидаги фан), «Фаннул хатоба» (нотиқлик ҳақидаги фан) каби янги фанлар киритилди. Шунингдек, тафсир, ҳадис фанларида ўқитилаётган дарслик китоблари алмаштирилиб, тафсирдан Муҳаммад Алий Собунийнинг «Оётул аҳком» китоби, ҳадисдан «Ал-Манҳалул ҳадис фи шарҳил ҳадис» китоблари ўқитила бошлади. Ушбу китоблар диёримизда бўлмагани боис, уларни хорижий мамлакатлардан олиб келиш учун кўп саъй-ҳаракат қилди. Кейинчалик муфтийлик йилларида бу диний адабиётларнинг бир қанчасини Ўзбекистонда чоп ҳам қилдирди.

– 1989 йил 6 февралда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси этиб сайланди.

Шайх Муҳаммад Содиқ муфтий этиб сайлангач, бутун куч-ғайратларини диний идора фаолиятини янги поғонага кўтариш, мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш, диний ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш масаласига йўналтирди. Диний идора қошида ёрдамчи хўжалик ташкил қилиниб, иссиқхона қурилди, олинган даромад эса диний идора, масжид-мадрасаларнинг сарф-харажатларига, устоз ва талабаларнинг ойлик маошларига, диний китоб ва рисолалар чоп қилиш каби мақсадларга йўналтирилди.

Покистонга қилган ташрифи пайтида у ердан диний идора нашриётини ривожлантириш учун замонавий босмахона ускуналари олиб келган. Вилоятлардаги қозиликлар қошида кутубхоналар ташкил қилиш учун чет элдан кўплаб диний китоблар ҳам олиб келтирган. Шайх Муҳаммад Содиқ Кувайт давлатига ташрифида мамлакат Вақф ва исломий ишлар вазирлиги раҳбарлари билан келишиб, Ўзбекистонда Кувайт Халқаро Ислом хайрия жамғармасининг бўлимини очган. Бу хайрия жамғармаси ўша даврдаги Диний идора таркибида бўлган барча жумҳуриятларда турли хайрия ишларини амалга оширди. Жумладан, ўша пайтда Қирғизистонда сув тошқинидан зарар кўрганларга бир қанча финча уйлар олиб берди, барча жумҳуриятларда кўплаб етимларга моддий ёрдам кўрсатди, масжид-мадрасалар қуришда ёрдам берди, сув бўлмаган жойларда қудуқ кавлаб, сув таъминотини яхшилашга ҳиссасини қўшди. Бу жамғарма ҳозирги кунда ҳам фаолиятини давом эттириб, мамлакатимизнинг турли вилоятларидаги юзлаб етимларга беғараз моддий ёрдам бериб келмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқнинг 1989 йили Диний идорага раис-муфтий қилиб сайланиши муносабати билан ўтказилган Қурултойда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Тошкентдаги тарих музейида сақланаётган Мусҳафи Усмонийнинг Диний идорага топширилиши мусулмонлар учун катта воқеа бўлди.

Кўп вақт ўтмай Шайх Муҳаммад Содиқ собиқ Иттифоқнинг Олий кенгашига депутатликка сайланди ва бу мақомдан ҳам мусулмонларнинг манфаатлари учун унумли фойдаланди.

– 1989 йил декабрь ойида СССР Олий Кенгашининг халқ депутати этиб сайланди; Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда СССР Олий Кенгашининг халқ депутати сифатида СССР ҳукуматига мусулмонларнинг аҳволи ёритилган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаш ва Ислом дини арконларини адо этиш имкониятини қайта тиклаш масаласи кўтарилган баённомани тақдим этди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан сиёсатида кескин бурилиш юз бериб, ижобий ўзгаришлар амалга оширила бошлади, кўплаб масжидлар, мадрасалар очилди.

Шунингдек, собиқ Иттифоқ раҳбари Горбачёвга расман мурожаат қилиб, диёримиздан ҳаж зиёратига борувчи мусулмонлар сонини кескин кўпайтиришга муваффақ бўлди ва 1990 йили Марказий Осиё республикаларининг ўзидан беш юз нафар мусулмонни Тошкент шаҳри орқали ҳаж зиёратига олиб боришга эришди. Бундан аввал собиқ Иттифоқнинг барча республикаларидан жами 20-30 кишигина ҳажга борар эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижрий 1371 йил 21 ражаб, милодий 1952 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилоятининг Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида, Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топди. Бошланғич диний таълимни отаси Муҳаммад Юсуф домладан олди. У кишидан асосан тажвид, араб тили грамматикаси – сарф ва наҳв илмларини ўрганди ва Қуръондан бир неча жузларни ёд олди.

1969 йили Булоқбоши қишлоғидаги ўрта мактабни тугатиб, 1970 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирди.

Собиқ Иттифоқ бўйича у даврдаги ягона диний таълим муассасаси Бухородаги Мир Араб мадрасаси эди. Мадрасада Иттифоқнинг турли юртларидан келган ҳар хил миллат вакиллари таълим олишар эди. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф уларнинг ичида пешқадами, аълочиси эди.

Мадрасада қироатдан Шаҳобиддин қори домладан дарс олди. Наҳв илмидан эса Мухторжон домладан, араб адабиёти ва муҳоварадан Усмонжон домладан, фиқҳдан Сафийюллоҳ домла ва Қосимжон домлалардан, тафсирдан Абдулатиф домладан таълим олди.

1971 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳади очилиб, у ерда ўқишга ўша даврдаги собиқ Иттифоқ жумҳуриятларидаги масжид имомлари билан бирга Бухоронинг Мир Араб мадрасасидан ҳам қобилиятли талабалар саралаб олинди. Ана шундай талабалар қатори Муҳаммад Содиқ ҳам маъҳадга ўтиб, 1975 йили биринчи қалдирғочлар сафида ўқишни муваффақиятли битирди.

Муҳаммад Содиқ олий маъҳадда Юсуфжон домладан балоғат илмини, Исмоил Махдум ҳазратларидан фиқҳ илмини, муфтий Зиёвуддин Эшон Бобохон ҳамда Абдулғани домлалардан ҳадис илмини ўрганди.

Меҳнат фаолиятини 1975 йили «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида бошлаб, диний мавзуда турли мақолалар ёзиб, чоп эттирди. Орадан кўп вақт ўтмай Ливия Араб Жамоҳириясидаги «Ислом даъвати факультети»га қабул қилиниб, ўқиш учун жўнаб кетди.

Мазкур ўқув юрти асосан чет эллик талабалар ўқийдиган таълим муассасаси бўлиб, унда Марокаш, Жазоир, Тунис, Сурия, Иордания каби араб давлатларидан, Африканинг кўп давлатларидан, шунингдек, Осиёнинг Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд каби юртларидан келган талабалар таҳсил олишар эди. Муҳаммад Содиқ бу таълим даргоҳида ҳам етакчи талабалардан эди. У факультет дарсларидан сўнг курсдошлари ҳамда ётоқхонадаги бошқа талабаларни тўплаб, долзарб диний мавзуларда маърузалар қилар, давра суҳбатлари уюштирар эди.

Муҳаммад Содиқ Ливияда турли шайх ва докторлардан таълим олди. Жумладан, Тоййиб Ан-Наосдан «Оётул аҳком», «Усулул фиқҳ» фанларидан, Муҳаммад Робитийдан ҳадис ва фиқҳдан, Иброҳим Руфайдадан «Улумул Қуръон»дан, доктор Ҳулайлдан балоғат илмидан, Комил Баннодан тарихдан ва бошқа устозлардан илмул ахлоқ, илмун нафс, мантиқ, ақоид каби фанлардан таълим олди.

Устозларидан шайх Тоййиб Ан-Наос Ливиянинг ўша даврдаги машҳур олимларидан бўлиб, кўзи ожиз киши эди. Факультетдаги дарсларидан ташқари ўқув юртига яқин жойдаги «Изоатул Қуръон» студиясида Қуръон тафсири ва бошқа диний мавзулар бўйича маърузалар қилар, саволларга жавоб берар эди. Муҳаммад Содиқ устозининг дарслари тугагач, у кишини етаклаб «Изоатул Қуръон»га олиб борар, у ердаги маърузаларини тинглар ва шу аснода у кишидан кўплаб илмий фойдалар олар эди. Шунингдек, ҳадис ва фиқҳ фанларидан дарс берган шайх Муҳаммад Робитий ҳам кўзи ожиз киши эди. У киши дарс бериш билан бир вақтнинг ўзида университетнинг сиртқи бўлимида ўқиб, илмий иш ёзар эди. Кўзи ожизлиги сабабли кўп илмий манбалардан фойдаланишда у кишига Муҳаммад Содиқ ёрдам берар эди. Ҳатто у киши илмий иш бўйича ёзма имтиҳон топширганларида ҳам Муҳаммад Содиқ у кишига котиблик қилган.

Муҳаммад Содиқ кўп вақтини Тараблус шаҳридаги катта кутубхонада ўтказар эди. Кутубхона раҳбари доктор Тоҳир жаноблари билан ҳам яқин муносабатда бўлган.

Ўқув юртининг низомига кўра, имтиҳонларнинг умумий натижаси бўйича ҳар бир курсдан биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни олган талабаларга махсус пул мукофотлари берилар эди. Муҳаммад Содиқ барча курсларда биринчи ўринни олиб, факультетни ҳам имтиёзли диплом билан тугатган.

1980 йили олийгоҳни тамомлаб, Ўзбекистонга қайтиб келгач, қуйидаги вазифа ва лавозимларда фаолият юритди:


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌸Баҳорнинг иккинчи ЖУМАСИ муборак бўлсин🌙

Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади

❗️Мен сизларга шу жойларга Ота-онангиз билан боришни сўрайман 🤲👇

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Қуръон таърифида жаҳолат кўринишларининг даражаси

1. «Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар» (Духон сураси, 39-оят).
Илм ва маърифатга молик эмаслар.

2. «Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Чунки улар яхши англамайдиган қавмдирлар» (Ҳашр сураси, 13- оят).
Билдилар, лекин ўша билганларини яхши англамадилар. Фиқҳ яъни, яхшилаб англаш: қалб зукколиги ва яхши фаҳм демакдир.

3. «Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар» (Бақара сураси, 171-оят).
Билдилар ва англаб тушундилар, лекин билганлари ақлли одамнинг хатти-ҳаракати, сулукига ўзгармади.

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


Minhojiddin

Baqara Surasi
Misr Qohira 🇪🇬

Qiroat 🔉🔉


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Менга Қуръон ўқиб бер!

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora


m dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Minhojiddin

Fotiha Surasi

Qiroat🔊🔊


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Оғизларингизни мисвок билан покланглар. Албатта, у Қуръон йўлидир».

(Имом Байҳақийнинг «Шуъбул иймон» китобидан)

https://t.me/nurmuhammadqori_30_pora

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

509

obunachilar
Kanal statistikasi