ТАҲОРАТСИЗ БОЛА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ УШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон #таҳорат
❓610-CАВОЛ: Қизим 4-синфда ўқийди бичимлари кичкина нозик. Ҳозир унга Қуръон ўқишни ўргатаяпман. Таҳорат олишга кичиклиги сабаб эринади шунга китобни мукаммал таҳорат олмай фақат истинжо қилиб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёш болаларга таҳоратсиз бўлишса ҳам, Қуръони каримни беришнинг зарари йўқ. Лекин одатланиши учун, таҳорат қилишга буюриб турилади.
Бу мавзуда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Баъзилар таҳоратсиз болага мусҳаф ёки Қуръон ёзилган лавҳни беришни макруҳ кўришган, саҳиҳ сўз шуки, уларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, чунки уларни таҳоратга буюришда ҳараж (қийинчилик) бор” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳоратсиз бўлсалар ҳам, болаларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, мана шу гап саҳиҳдир. “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган” (1-жилд, “Таҳорат китоби”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз