ЖАННАТГА КИРИШГА САБАБ БЎЛУВЧИ АМАЛЛАРДАН БИРИ
Таҳоратдан сӯнг алоҳида ӯқиладиган 2 ракъат нафл намознинг фазилати ҳақида.
Жаннатга етакловчи амаллар кӯп. Улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадис билан танишгач, билиб оласиз.
Aбy Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бомдод намози олдидан) Билолга:
«Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда пойабзалинг товушини эшитдим», - дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат олсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», - деди»
(Муттафақун алайҳ)
Изоҳ: Бу ҳадис мазмунидан маълум бӯладики, мӯмин киши таҳорат қилиб ва ундан сӯнг 2 ракъат ёки қодир бӯлганича нафл намоз ӯқиши энг яхши амаллардан экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ибратли амалнинг мукофоти ҳақида, гарчи Билол розияллоҳу анҳунинг ӯзи билмаса ҳам, лекин шу амали орқасидан унинг жаннатдан умидворлиги ҳақидаги хушхабарга ишора қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу башоратлари нафақат Билол розияллоҳу анҳуга, балки барча мӯмин-мусулмонларга тегишлидир.
Уламоларнинг шарҳларига кӯра, бу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларида аён бӯлганини ҳисобга олиб, таҳорат намози 5 вақт намозлар каби фарз қилинмаган бӯлиб, уни доим ӯқиб юрилмаса ҳам гуноҳ саналмайди. Бироқ, у юқорида таъкидлаганимиздек, нафл ибодатлар сирасига кириб, уни адо этиб юрувчилар охиратда катта ажр-мукофотларга эришадилар, иншаАллоҳ.
Эслатма: Таҳорат намозини ӯқишни дилдан ӯтказиб ният қилинади.
Ушбу намоз ҳам худди 2 ракъат суннат намозига ӯхшаб ӯқилади
Валлоҳу аълам.
Дониёр Файз
© Doniyor Qori
✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз