Беш вақт намознинг ҳикмати.
Аввало беш вақт намоз Аллоҳ таъолонинг ҳаққидир. Унда жуда кўп фойда ва ҳикматлар бор. Шулардан баъзисини Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ шундай айтадилар:
Толиби илмларнинг қалбида, нима учун айнан беш вақт намоз фарз қилинган. Нима учун етти вақт, уч вақт ёки ўн вақт эмас? деган савол бўлади.
Уламолар ёзадиларки, Аллоҳ таъоло ҳар бир инсонга бешта ҳис аъзоларини ато қилган. Уларни «Ҳавосси хомса» дейдилар. У беш ҳис аъзоси, кўриш, ҳидлаш, эшитиш, татиш ва ушлашдир. Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, у банда қиёмат кунида мана шу беш ҳис аъзоларининг шукрини адо қилувчи банда дейилади ва Аллоҳ таъоло уни шукр қилувчи бандалари сафига киритади.
Баъзи уламолар ёзадиларки, дунёда инсонга зарур бўлган беш нарса бор. Улар ейиш, ичиш, либос, турар жой ва аёл. Мана шу беш нарса инсоннинг дунёдаги асосий зарурий нарсаларидир. Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, мана шу беш дунёвий зарур нарсаларнинг шукрини адо қилувчи банда бўлади.
Баъзи уламолар бир нозик жиҳатни ёзадилар, беш нарса борки, ҳар бир инсон ундан ўтади. Улар ўлим, қабр, ҳашр, сирот кўприги ва мезон. Бу беш нарсадан ҳар бир банда ўтади. Аллоҳ таъоло беш вақт намозни фарз қилди. Қайси банда беш вақт намозни адо қилса, Аллоҳ таъоло уни мана шу беш ҳолатда эслайди ва улардан хотиржам ва ором ила ўтиб кетишни насиб қилади. Шунинг учун беш вақт намоз фарз қилинди.
(«Ихлас ке саатҳ намаз ада карен – Ихлос билан намозни адо қилинг» мавзусида 18.03.2018 йилдаги MP3 аудио суҳбатларидан Абдулқайюм Комил таржимаси)
✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз