Педофиллик ёки болага нисбатан зўравонлик — бутун жамиятнинг эмас, муайян шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатидир.
Шу билан бирга, раҳбардан тизимдаги назорат ва хавфсизлик учун масъулият талаб қилиниши мумкин.
Айни пайтда қонунчиликда ҳам болаларга нисбатан зўравонлик қилган таълим ходимларига жавобгарлик кучайтирилмоқда.
2 октябрда Сенат болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун жазони 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтиришни маъқуллаган.
Вазир ишдан кетса, жамиятдаги муаммо йўқоладими?
Бугун жамиятда болаларга нисбатан зўравонлик, айниқса, педофиллик каби оғир жиноятлар ҳақида эшитсак, ҳар бир ота-онанинг юраги зир титрайди.
Албатта, болани ҳимоя қилиш учун масъул раҳбарлардан масъулият талаб қилиниши керак.
Аммо бир савол туғилади.
Жамиятда бирор жирканч жиноят содир этилса, вазирни ишдан олиш билан муаммо ҳал бўладими?
Йўқ.
Чунки вазирни алмаштириш осон.
Аммо болага тажовуз қилишга қодир бўлган бузғунчи тафаккурни жамиятдан йўқотиш анча мураккаб.
Бугун бир раҳбар кетади, эртага бошқаси келади.
Аммо мактабда, маҳаллада, оилада, болалар орасида хавфсиз муҳит яратилмаса, муаммонинг илдизи қолаверади.
Шунинг учун масала фақат «ким ишдан кетади?» деган савол билан чекланмаслиги керак.
Асосий савол, «Бундай жиноятлар қандай қилиб содир бўлмаслиги учун нимани ўзгартиришимиз керак?»
Болани ҳимоя қилиш — фақат вазирликнинг эмас, ота-онанинг, мактабнинг, маҳалланинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва бутун жамиятнинг вазифаси.
Манқуртлик, бефарқлик ва «менга нима» деган қараш кучайиб борса, лавозимдаги одамларни алмаштиришнинг ўзи етарли бўлмайди.
Бизга фақат раҳбарларни алмаштириш эмас, болага нисбатан муносабатни ўзгартириш керак.
Чунки ҳар бир бола — бир оиланинг эмас, миллатнинг келажаги.