Raqobat qo‘mitasi dan repost
Фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди
✈️ Бугунги кунда, 45 дан ортиқ юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни фақат биржа савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилган бўлиб, мазкур амалиёт барча бозор иштирокчилари учун тенг бўлган қоидалар доирасида рақобат муҳити ва бозор тамойилларига асосланган ҳолда фаолият юритиш, маҳсулот реализациясини шаффоф механизм асосида амалга ошириш, корхоналар томонидан сунъий нархларни пасайтириш ва хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда самарали восита ҳисобланади.
✈️ Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 11 апрелдаги 220-сонли қарори билан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган товарлар рўйхати кенгайтирилди.
✈️ Янги тартиб 2025 йил 15 июлдан кучга киради
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 15 июлдан бошлаб монопол корхоналар ва (ёки) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги маҳсулотларни барча харидорларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали, бозор тамойиллари асосида сотилиши белгиланди:
✈️ Мазкур механизм бозор иштирокчиларини юқори ликвидли ва монопол турдаги хом ашё ва материаллар билан бир хилда таъминлаш имконини беради ҳамда сотувчилар учун маҳсулотнинг бозор қийматини аниқлашда замонавий биржа инструменти ҳисобланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

• Хлорид кислотаси
• Нитрат кислотаси
• Натрий цианид;
• Гипохлорит натрий
• Суюқ азот
• Суюқ хлор
• Рух белиласи
• Ферромолибден
• Базальт
• Фосфорит
• Доломит уни.