GENERALISSIMUS dan repost
“Адвокатнинг қай даражада кучли (тажрибали, билимли, муваффақиятли) эканлигини қандай қилиб билсак бўлади?” деб кўп сўрашади мандан.
Шу саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим, бу мани ўта шахсий фикрим, сиз бу фикрларга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳуқуқига эгасиз. Фикрларни мурожаат қилувчи (мижоз) адвокатнинг билимини олдиндан била олмаслигини инобатга олиб бердим.
Демак, кучли адвокат:
1. Офиси мавжуд (ижара бўлса ҳам);
Изоҳ: Тайинли иш жойи йўқ бўлган адвокатга ишонч билдириш ёки билдирмаслик ўз ихтиёрингизда, лекин шуни билингки, кучли адвокатларнинг 100% ҳаммасида иш жойи, яъни офиси бор.
2. Авто транспорт воситаси ёки ҳайдовчиси бор;
Изоҳ: Адвокатни ўзингиз олиб юришни (судга, терговга, бошқа идораларга) хоҳласангиз, ёки ҳужжатларингиз таксида йўқолиб қолишига, адвокатнинг ҳамма жойда кечикиб юришига (жамоат транспортида юрганлиги учун) ёки умуман келмаслигига рози бўлсангиз, бу бандга аҳамият бермасангиз ҳам бўлади.
3. Тоза, саранжом кийим (усти-бош) ва ташқи кўриниш;
Изоҳ: Ғижим, кир кийимда юрган адвокатлар ўзини ҳурмат қилмайди, судья, терговчи ва прокурорлар ҳам уларни ҳурмат қилмайди, ўзини ҳурмат қилмаган адвокат, сизнинг ишингизга ҳам муносабати шунақа бўлади, кучли адвокатлар орасида кир ёки ғижим кийимда юрганларни шу пайтгача учратмаганман.
4. Бир ишни 12-13 млн сўмдан кам нархга олмайди;
Изоҳ: Кучли адвокатлар ҳам камроқ суммага рози бўлиб ишлаши мумкин, лекин бу жуда камдан-кам содир бўладиган вазият, кучли адвокат ўзини, ўзининг вақти ва меҳнатининг қадрини билади, шунинг учун унинг хизматлари арзон бўлмайди.
5. Ёрдамчиси (ёки ёрдамчилари) бўлади;
Изоҳ: Кучли адвокатга кўп мурожаат қилишади, демак бир ўзи ҳамма масалага улгурмайди, шунинг учун ўзига албатта ёрдамчи ёки ёрдамчилар олади.
6. Яшаш тарзи (дам олиши, саёҳатларга чиқиб туриши), моддий таъминоти яхши бўлади (буни сезмасликнинг имкони йўқ);
Изоҳ: Кучли адвокатларнинг ичида камбағали бўлмайди, кучли адвокатга нисбатан талаб ҳар доим юқори бўлади, шу сабабдан кучли адвокатнинг ҳаёт тарзи ҳам яхши бўлади.
7. Олдиндан ишнинг ижобий натижаси бўйича кафолат қилмайди (яъни “гарантия” бермайди)
Изоҳ: Тоғ-тоғ ваъдалар беряптими? Билингки, бу адвокат нима қилиб бўлса ҳам пулингизга эга чиқмоқчи, кейинчалик “узр, ўхшамай қолдида” деб қутулади сиздан. Кучли адвокат масалани сизнинг фойдангизга ҳал қилиш бўйича ҳеч қачон кафолат бермайди.
8. Даллол, воситачи бўлишга зинҳор рози бўлмайди.
Изоҳ: Кучли адвокат фақат ўз билими, ўз тажрибасига таянади, кимларнидир олдида “муттаҳам” бўлишни хоҳламайди, ўз репутациясини юқори даражада ушлаб юришга ҳаракат қилади.
Адвокат Бобир Мукаддамов
@generalissimo_marshal