Тажрибадан сабоқ, мулоқотдан илҳомЎзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли қалам соҳиби, Муҳаммаджон Обидов «Наманган ҳақиқати» таҳририятида бўлиб, ижодий жараёнлар билан яқиндан танишди. Дастлаб меҳмонга таҳририятнинг бугунги фаолияти, материаллар тайёрлаш жараёни ва босма нашрни замонавий талаблар асосида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг таҳририят жамоаси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда бугунги ўзбек матбуотининг ютуқ ва муаммолари, босма нашрларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ахборот тезлиги ва мазмун сифати ўртасидаги уйғунлик, журналистнинг жамоатчилик билан мулоқотдаги масъулияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, долзарб мавзуларни чуқур таҳлил қилиш, ҳаётий муаммоларни дадил кўтариш, холис ва таъсирчан журналистик материаллар тайёрлаш бугунги матбуотнинг муҳим вазифаларидан экани таъкидланди.
Самимий суҳбат ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда Муҳаммаджон Обидов ўзининг кўп йиллик журналистик тажрибаси билан ўртоқлашиб, ёш қалам аҳлига қимматли тавсиялар берди. Учрашув якунида устоз журналист таҳририят жамоасига журналистика ва матбуот соҳасига оид ўз китобларидан совға қилди. Бу эса таҳририят ходимлари, айниқса, ёш ижодкорлар учун қимматли манба ва яна бир муҳим ижодий рағбат бўлди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring
📥. 📥. 📥. 📥. 📥. 📥. 📥
📱
Веб-сайт📱
Youtube 📱
Facebook 📱
Instagram📱
Telegram