НОСИР ЗОКИР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Бу каналда Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, маданий-маърифий мақолалар чоп этилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




ДИҚҚАТ БИЛАН ЎҚИНГ. ҲАММАСИ АЁН БЎЛАДИ..УЧ ТОМОН ФИКРИ.

Россия урушни ҳал қилиш бўйича ўз шартларини расман маьлум қилди.

Россия Федерацияси талаблари:

- Украина НАТОга кирмайди, уни “демилитаризация” ва “деназия” қилиш керак;

- Қрим, "ДХР", "ЛХР", Херсон вилояти ва Запороженинг аннексия қилиниши халқаро миқёсда тан олиниши керак;

- Россиядан санкциялар олиб ташланади, музлатилган активлари қайтарилади;

- Россия АҚШнинг Запорижжя АЭС устидан назоратни Вашингтон ва Киевга топшириш ҳақидаги таклифини рад этади;

- Украинада рус тили, маданияти ва черковидан фойдаланишни чекловчи қонунлар бекор қилинади.

Бу талабларни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди.

***
Зеленский Қримни Россияга беришга тайёр.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленский Россия томонидан аннексия қилинган Қримдан воз кечишга тайёрлигига ишонишини айтди. Бу ҳақда у кеча, 27 апрель куни “Fox News” телеканали эфирида сўз очди.
“Ҳа, мен шундай деб ўйлайман”, деди Оқ уй раҳбари Зеленский яриморолдан “вос кечиш”га тайёрми, деган саволга жавобан.

Бу сўзлар Украина давлати раҳбарининг изоҳларига тўғридан тўғри зид келади.

***
Украина Қримнинг босиб олинишини тан олмайди – Зеленский

Украина, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари кеча, 23 апрель куни Лондонда йиғилиш ўтказди ва ўз фикрларини билдирди, бир-бирларининг позицияларига ҳурмат билан муносабатда бўлди. Бу ҳақда Украина Президенти Зеленский Х’даги саҳифасида ёзди.
“Муҳими шундаки, ҳар бир томон фақатгина иштирокчи эмас, балки муҳим ҳисса қўшди. Америка томони ўз қарашларини баён этди. Украина ва бошқа европаликлар ўз таклифларини тақдим этди. Ва биз умид қиламизки, айнан шундай ҳамкорликдаги иш ҳақиқий тинчликка олиб келади. Биз шерикларимизга миннатдорлик билдирамиз. Украина доимо ўз Конституциясига мувофиқ ҳаракат қилади ва биз тўлиқ ишончдамизки, бизнинг шерикларимиз, хусусан, АҚШ унинг қатъий қарорларига мувофиқ ҳаракат қилади”, деди Зеленский ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.
Киевдаги брифингда Зеленский Украина ҳеч қандай ҳудудий имтиёзларга рози бўлмаслигини ва Лондондаги украин делегацияси фақат ўт очишни тўлиқ тўхтатиш шартларини муҳокама қилишини маълум қилди, шундан сўнг Россия билан музокаралар олиб бориш мумкин бўлади.

“Украина Қримнинг босиб олинишини юридик жиҳатдан тан олмайди, бу ерда гап бўлиши мумкин эмас. Бу бизнинг Конституциямизга зид. Бу бизнинг ҳудудимиз, Украина халқининг ҳудуди”, дея таъкидлади у.
Украина Президенти ўз публикациясига Трампнинг биринчи маъмуриятидаги давлат котиби Майк Помпео томонидан 2018 йилда имзоланган Қрим декларацияси – Россиянинг Қримни аннексия қилишини тан олмаслик ҳақидаги баёнотни ҳам илова қилди.




Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған:

"Ҳукуматимизнинг сиёсати аниқ, тахтимни, тожимни беришим мумкин, лекин давлатимда паноҳ топган мазлумларни ҳеч қачон бермайман. Бу аждодларимизнинг сўзлари. Биз Уларга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз."


Эътиборлиси шундаки, Саидов асосан иқтисодиёт ва савдо йўналишида таҳсил олган ва фаолият юритган. У 2009–2013 йилларда Корея Республикасидаги элчихонада савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. 2017–2021 йилларда эса Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият кўрсатган, шунингдек, Мўғулистон ва Филиппиндаги элчилик вазифаларини ҳам ўриндошлик асосида бажарган.
Саидов Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган. У Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик мартабасига сазовор бўлган бўлса-да, фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиёт ва савдо соҳалари билан боғлиқ бўлган.

2021 йилдан 2022 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири сифатида ишлаган. 2022 йил 30 декабрдан эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 2023 йил 25 апрелда ушбу лавозимга расман тасдиқланган.

Айни пайтда Саидов дипломатия қоидалари ва халқаро сиёсатнинг нозик жиҳатлари бўйича етарлича синовдан ўтганми? Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан Ўзбекистон суверенитетига нозик тегиб кетувчи баёнотлар берилди. Бироқ Саидов бунга жавобан ҳеч қандай расмий изоҳ бермади ва Ўзбекистон позициясини аниқ ва қатъий ҳимоя қилолмади. Дипломатик протокол талаб қилган вазиятларда – хусусан, давлат шаънига тааллуқли масалаларда – сукут сақлаш ўзини оқламаслиги эса кундек равшан.

Шунингдек, яна бир ҳолат эътиборга қаратсак. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюрганида, Бахтиёр Саидов у билан қучоқлашиб кўришмоқчи бўлди. Гарчи шахсий мулоқотларда қучоқлашиш илиқлик ва дўстлик белгиси сифатида қабул қилинса-да, дипломатияда бундай ҳаракат жиддий хатолик ҳисобланади.

Чунки Ташқи ишлар вазири оддий амалдор эмас, балки бутун давлатнинг халқаро майдондаги шаънини ҳимоя қилувчи шахсдир.

Дипломатик этикада эса қатъий қоидалар мавжуд: дипломатлар, хусусан, ташқи ишлар вазирлари, расмий учрашувларда ҳиссиётларга берилмасдан, мувозанатли, вазмин ва эҳтиёткор бўлиши керак. Уларнинг ҳар бир ҳаракати, имо-ишораси, юз ифодаси ҳам халқаро майдонда давлат сиёсатининг бир қисми сифатида баҳоланади. Шу сабабли дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, хорижий делегатларни кутиб олишда фақат расмий кўринишда – совуққон табассум ва оддий қўл сиқиш билан саломлашиш тавсия этилади.

Бундай вазиятларда эса ташқи сиёсат раҳбари ҳиссиётларга берилмай, ўзини давлат шаънига мос тарзда тута билиши, дипломатик протоколга қатъий амал қилиши зарур эди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Лавровнинг "Мотамсаро она" ёдгорлигидаги танқидидан кейин Самарқанддаги тарихий Регистон майдонида ўтказилган 3D шоу рус тилида ҳам намойиш этилган.

Ташқаридан келган бир шахс – у қанчалик юқори лавозим эгаси бўлмасин, бизнинг қадриятларимиз, маданиятимиз ҳақидаги қарорини айтиши ва биз ўз юртимизда, ўз тарихимиз, ўз саҳнамизда уни рози қилиш учун шошилинч тарзда нималарнидир ўзгартириб чиқишимиз нимани англатади?
Давлатнинг расмий вакиллари, айниқса маданият ва дипломатия соҳасида ишлайдиганлар, бундай вазиятларда биринчи навбатда халқининг ғурурини, мустақиллигини ҳимоя қилиш, ўзини ўзи ҳурмат қилишини кўрсатиши керак. Чунки ташқи босимларга бериладиган ҳар бир юмшоқлик, охир-оқибат, ўзлигимизни аста-секин йўқотишга олиб келади.
Рост 24


ТИВ сукут сақласа миллий манфаатларимизни ким ҳимоя қилади?
28.04.2025 20:12
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати доимо давлат мустақиллиги ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш тамойилларига асосланади. Сўнгги йилларда бу йўналишда турли ташаббуслар амалга оширилди. Бироқ айрим ҳолатларда давлатнинг расмий вакиллари томонидан зарур позициянинг билдирилмаслиги жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқанддаги "Мотамсаро она" ёдгорлигида рус тилидаги ёзувнинг йўқлигини танқид қилди. У ёдгорликдаги сўзлар фақат ўзбек ва инглиз тилларида ёзилганини таъкидларкан: “Бу ерда инглиз тилида ёзув бор, лекин русчасини кўрмадим. Она – бу энг муқаддас зот”, дея экскурсоводга мурожаат қилган.

Лавровнинг бу баёноти ижтимоий тармоқларда фаол жамоатчилик томонидан қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Бир қатор блогерлар, журналистлар, депутатлар ва жамоат фаоллари Лавровнинг бу фикрларига кескин эътироз билдириб, ўз ижтимоий саҳифаларида танқид ва кесатиқлар билан жавоб қайтардилар. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида давлат тили — ўзбек тилига ҳурмат талаб қилинишини таъкидладилар.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин, дея Россия ТИВ вазирига жавоб қайтарган. “Ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлайди. Хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотади. Қолаверса, ҳурмат талаб қилинмайди – у сингади”, дейди депутат.

Шунингдек, “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров рус сиёсатчилари Ўзбекистонда рус маданияти ва рус тилига бўлган муносабатни ёмонлаштириш учун ҳамма йўлларни синаб кўраётганини таъкидлаган. “Нега Ўзбекистонда ёшлар ҳеч ким эслатиб турмаса ҳам инглиз, немис, турк ва араб тилларини ўрганишга ҳаракат қиладилар? Сўраб олинган ҳурмат ва ёлғон яратилган эҳтиёждан фақат тескари натижа бўлишини вазир Лавров билмаслиги мумкин эмас”, дея ёзган Алишер Қодиров.

“Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли”, дейди ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа.

Шунингдек, яна бир қанча блогерлар ва журналистлар ҳам Лавровнинг баёнотига нисбатан кескин фикрлар билдиришди.

Ташқи ишлар вазири нега жим?

Юқорида Лавровнинг баёнотига жавобан билдирилган жамоатчилик фикрлари билан танишдик. Бироқ бу вазиятда энг муҳим савол очиқ қолмоқда: Лавровга аслида ким расмий жавоб бериши керак эди?

Бундай ҳолатларда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва давлат позициясини очиқ баён этиш – Ташқи ишлар вазирининг бевосита вазифаси эмасми?

Агар расмий шахслар жим турса, охир-оқибатда жамиятдаги оддий фуқаролар, блогерлар, университет ректорлари ёки депутатлар бу бўшлиқни тўлдиришга мажбур бўлади. Бироқ, бундай вазиятда улар билдираётган норасмий фикрлар давлат сиёсати даражасидаги расмий баёнот ўрнини боса оладими?

Дипломатияда бегона давлат вакилининг ички ишларга аралашувига муносабат билдириш — табиий ва зарурий ҳаракат саналади. Айниқса, бу каби масалаларда расмий шахснинг сукутати одамлар орасида норозилик ва саволларни кучайтиради. Чунки жамоатчилик давлат манфаатлари қачон ва ким томонидан ҳимоя қилинишини кўришни истайди. Бундай вазиятда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг панада туриши қанчалик тўғри?

Бахтиёр Саидовнинг мутахассислиги нима, у дипломатия қоидаларидан етарлича хабардорми? 

Шу ўринда Б.Саидовнинг фаолиятига тўхталиб ўтсак:

Бахтиёр Одилович Саидов 1981 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган, шунингдек, Швейцарияда жойлашган Жаҳон савдо ташкилоти институтида ҳам таҳсил олган.




⚡️Ўзбекистонда туғилиш кескин камайди, ўлим эса ошди. 2025 йил боши демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг аҳоли демограцияси ҳисоботида айтиб ўтилган.

Ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.

Мамлакатимизда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 43,8 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. Никоҳлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 минг бирликка камайган.

Никоҳдан ажралишлар сони 11,5 минг бирлик, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган.

2025 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларникидан кўп бўлган.

Жумладан, кўчиб кетганлар жами сони 65 126 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 2 371 кишини ташкил қилди.

Ҳисоботга кўра, кўчиб келганлар жами сони эса 63 077 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар 322 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ҳисобот даврида 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 8 901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bu Tarix…
9 Mayda koʻramiz…
Kim Oʻzbek Xalqimga Dushmanligini….


#Тезкор #Видеофакт

Россияда Коронавируснинг янги штамми аниқланди, бу штамм дунё бўйича тезлик билан тарқалмоқда
Россиядаги танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз


👉 @Kunxabarlar


Сергелида участкавой 5 Минг доллар билан DXX томонидан қўлга олинди.


В Сенате США заявили о готовности ввести вторичные санкции против России, если Москва не предпримет шагов к справедливому миру. Об этом сообщил сенатор-республиканец Линдси Грэм, отметив, что законопроект поддержали более 60 парламентариев и он имеет двухпартийное одобрение. Усилить давление на Россию намерен и Евросоюз: в мае ЕС планирует рассмотреть 17-й пакет санкций. Подробности – в сюжете.
#stoprussia #FREEДОМ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Гулнора Каримованинг пуллари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Ўзбекистон Гулнора Каримовага тегишли музлатилган қарийб 108 миллион долларлик активларини қайтариш бўйича Бельгия ҳукумати билан музокаралар олиб боряпти
.

Хабарга кўра, бу маблағлар БМТ механизмлари орқали Ўзбекистондаги лойиҳаларига йўналтирилиши мумкин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ИИВ ДА ЎЗГАРИШ БЎЛАДИМИ?
-Муаммолар узоқ вақтдан бери қолиб кетаётган эди – Ички ишлар вазирлиги Халққа очиляпти

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида, жорий йилнинг 27 апрель куни Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов томонидан фуқароларни шахсий қабули ўтказилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.