O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
Италиялик доктор мактуби
(инглизчадан таржима)
19 март, 17:59.
Италиялик доктор ёзмоқда:
“Мамлакатимизда даҳшатли фожиа рўй бермоқда. Қари беморлар кўзларида ёш билан вафот этмоқдалар. Чунки улар кетар чоғи ўз яқинлари билан видолаша олмайдилар. Улар ёлғиз жон беришни исташмайди, аммо уйидагилар учун сўнгги хайрлашув сўзларини камерага қараб айтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар улуғ ёшга кирганларида нобуд бўлмоқдалар. Кўп ҳолларда эру хотин бир кунда жон бермоқда. Улар набираларини ҳатто охирги маротаба ҳам кўра олишмайди.
Бу хасталик гриппга қараганда анча хавфли. Ишонинг, бу касаллик гриппдан тубдан фарқ қилади. Сиздан илтимос, бу иллатни "гриппнинг бир тури-да", дея кўрманг! Тана ҳарорати шундай кўтариладики, иситмага чидаб бўлмайди. Беморга ҳаво етишмайди, у худди чўкаётган кишидек қийналиб нафас олади. Беморлар шифохонага келишни хоҳлашмайди, лекин озроқ бўлсада нафас олиш илинжида барибир келишга мажбур бўлишади.
Бу хасталикка қарши жуда кам дори воситалари мавжуд. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ ҳаммаси беморнинг аҳволига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Кекса беморлар касалликка қарши кураша олишмаяпти. Биз ҳаммамиз йиғлаяпмиз. Ҳамшираларимиз йиғлашяпти. Қани энди ҳамманинг ҳаётини сақлаб қололсак!
Мен кўз ўнгимда ҳаёти тугаб бораётганларни кўряпман. Жуда кўп касаллар келмоқда. Ҳамманинг дарди бир. Умумий пневмания. Ўта кучли ўпка яллиғланиши. Менга айтинг-чи, қандай грипп шунчалик талофат келтиради? Бу умуман айрича вирус. Баъзи одамлар учун бу, айниқса, хавфли. Бизнинг мамлакатда ўртача 65 ёшдан ошганларда қанд касаллиги, қон босими кўтарилиши ва бошқа касалликлар кўп учрайди.
Баъзи ёш одамларда ҳам бу касаллик хавфли кечмоқда. Касаллик билан оғриган ёш беморларни кўрганда, ҳар қандай соппа-соғ ёш одам ҳам ўчзини хотиржам ҳис қила олмайди.
Бизнинг касалхонада жарроҳлик, туғуруқ, кўз касалликлари, тери касалликлари қолмади. Жарроҳлик хоналари жонлантириш бўлимларига айлантирилган. Барча вирусга қарши курашмоқда. Беморлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Анализ натижаларини кутамиз. Барчасида бир хил натижа: ижобий. Ижобий. Ижобий!
Барча беморлар бир хил нарсадан азобланади: чидаб бўлмас даражадаги юқори иситма; нафас олиш азоби; йўтал; ўзини чўкаётган одам каби ҳис қилиш.
Деярли ҳамма жонлантириш бўлимида муолажа қилинмоқда. Баъзилар ҳатто кислород маскаси билан ҳам нафас ололмайди. Кислород аппарати олтиндан қиммат. Буларнинг барчаси қандай қилиб шу қадар тез рўй берганига ишонолмаяпман. Биз ҳаммамиз чарчадик. Лекин ҳеч ким чекинишни хоҳламаяпти. Ҳамма ярим тунгача ишлайди. Докторлар ҳамширалар каби тинимсиз ишлашда давом этади.
Мен ҳар икки хафта ўтмагунча уйга бормайман. Уйдаги ёши катталардан хавотир оламан. Болалар билан камера орқали гаплашамиз. Баъзида аёлимнинг суратига қараб йиғлайман. Айб бизда эмас, бу касаллик унчалик хавфли эмас деганларда ҳамма айб. Улар буни одатий грипп дедилар. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Энди эса кеч.
Сиздан илтимос, уйдан ташқарига чиқманг. Бизга қулоқ солинг. Фавқулотда ҳолатлардан бошқа пайтда уйдан чиқа кўрманг. Оддий маскадан фойдаланинг. Профессионал маскаларни бизга қолдиринг. Маска танқислиги сабаб бизларнинг ҳаётимиз ҳам хавф остида қолмоқда. Ҳозирда бир неча доктор бу касалликни юқтуриб олди. Уларнинг оила аъзоларидан кўплари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Ёши катталарни уйдан ташқарига чиқишига йўл қўйманг. Биз касбимиз сабаб уйда қололмаймиз. Охирги лаҳзаларгача беморларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мен яшаб кетишга умид йўқ беморларнинг таналаридаги азобни иложи борича камайтиришга уриняпман. Эртага ҳаммаси яхши бўлиб кетса, бизни ҳамма унутади. Докторлик касби ўзи шундай.
Бу касаллик сизга етиб келмаган бўлса ҳам эҳтиёт бўлинг. Оммавий жойлардан узоқ туринг. Кинога, концертга, ўйингоҳларга бормай туринг. Илтимос, қарияларнинг қайғусини тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг ҳаёти сизнинг қўлингизда. Сиз биздан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қодирсиз.
Италия.
Бе Гавацени ҳоспитали.
Доктор Даниеле Мачини.
Манба: 👉 @hujayrauz 👈
Каналимизга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/bugunimiz