🔰 Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик принциплари ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
✅ дастлабки танлов;
✅ махсус психологик танлов;
✅ ёзма имтиҳон (диктант);
✅ тест синовлари.
⚜️Бунда дастлабки танлов:
✅ ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);
✅ ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.
♻️ Номзод ўз ҳужжатларини ҳарбийлаштирилган ёки ҳарбийлаштирилмаган соҳа бўйича топшириши лозим.
✅ Номзод жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформасида (https://my.uzbmb.uz/) рўйхатдан ўтиши лозим.
⚜️ Шунингдек, номзод кўрсатилган муддатларда:
✅ ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича – ҳудудий ички ишлар органларига;
✅ ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича – ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
♻️ Академия “тергов фаолияти” йўналишида бакалавриат дастури бўйича таълим олиш муддати уч йилни ташкил этиб, битирувчиларга белгиланган давлат намунасидаги диплом берилади.
🌀 Ўқитиш ўзбек ва рус тилларида, давлат грантлари асосида ташкил этилади. Давлат грантлари асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчиларига ваколатли давлат органларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
🌐 Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
🔰 Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича битирувчилари ваколатли давлат органларига хизматга қабул қилинганда фақат офицерлар таркибига кирувчи ёки даражали унвон берилиши кўзда тутилган лавозимларга тайинланади.