САФАРДАГИ НАМОЗ
#намоз
❓1477-CАВОЛ. Иш фаолиятим сабаб уйдан чиқиб 200 км узоқликда 14 кун ишлайман. Охирги марта ишга боришимда, 14 кундан кейин яна бир олис жойга 13 кунга боришни режалаштирганман. Сўнгра уйга қайтаман. Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз манзилингиздан 90 км.дан узоқда 14 кун, сўнг бошқа жойда 13 кун туришни ният қилгансиз. Мусофир бир шаҳар ёки қишлоқда камида 15 кун туришни ният қилмагунича муқимга айланмайди. Гарчи сиз жами 27 кун сафарда юрсангиз ҳам, 15 кун бир жойда туришни қасд қилмагансиз. Бу ҳақида фатволарда шундай дейилган:
وَلَوْ نَوَى الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَوْضِعَيْنِ فَإِنْ كَانَ كُلٌّ مِنْهُمَا أَصْلًا بِنَفْسِهِ نَحْوَ مَكَّةَ وَمِنًى وَالْكُوفَةِ وَالْحِيرَةِ لَا يَصِيرُ مُقِيمًا وَإِنْ كَانَ أَحَدُهُمَا تَبَعًا لِلْآخَرِ يَصِيرُ مُقِيمًا
“Мусофир иккита жойда 15 кун туришни ният қилса, агар улардан ҳар бири Макка ва Мино ҳамда Кўфа ва Ҳирот шаҳарлари каби аслий (алоҳида) шаҳар ёки қишлоқ бўлса, муқимга айланмайди. Агар улардан бири бошқасига тобе бўлса, у ҳолда муқимга айланади” (“Фатовои оламгирийя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar