Қора қош-у кўзларингдан айланайин болам-а,
Ўзинг мурғақ , қўлинг қадоқ, аччиққина алам-а,
Шу куйларга сени солган касни инсон санамам,
Узатганинг қоқиўтинг юрагингдан андаза,
Бу дунёнинг бир бурчи тўй, бир бурчидир ғам, аза...
Золимларнинг зулми битмас, юраги тош қотди-я,
Бойлик дея иймонини, виждонини сотди-я,
Маъюсгина жилмайишинг юрагимга ботди-я,
Устинг юпун, ҳилвирайсан, ютган ошинг бемаза,

Қароғингда меҳр кўрдим, кўрмадим ҳеч қаҳрни,
Эритмоқчи бўлдингми ё гул тутиб тошбағирни,
Оллоҳ берсин жазосини хўрлаган сен сағирни,
Буғзим қирар бир ҳақиқат, аччиқ алам, хулоса,

Меҳр гули қоқиўтинг кўзларимга сурай ман,
Юзларингда бахтиёрлик алангасин кўрай ман,
Яратгандан сенга ёруғ, нурли кунлар сўрайман,
Селдай оқди кўзда ёшим бу шеърни ёза- ёза,

Қора қош-у кўзларингдан айланайин болам-а...
Малоҳат МИРЗАЕВА