Шеър & Фиқҳ
لا تعيرن كتاباً .. واجعل العذر جوابا
أو خذ الرهن عليه .. إن في ذاك صوابا
إن تكن خالفت قولي .. أنت ضيعت الكتابا
Китобни бериб турма, узр айтиб жавоб қил,
Ё ўрнига гаров ол, бу иш асли савобдир.
Гар сўзимни олмасанг, китоб бўлди завол, бил!
🔖 Бу ерда феълнинг орттирилган даражаси ишлатиляпти, шунчаки бериб турма эмас, асло, умуман, зинҳор бериб турма (агар сен талаба бўлсанг) деган маъно ифодаланяпти.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🤩 Ория – бирор нимадан (мол-мулк/ашё/нарса) келадиган нафни эвазсиз бериш. “Ория” (ёки ’Ариййа) сўзи луғатда “кетиб, келди” деган маънони англатади.
Орияда бир томон иккинчи томонга бирор нарсани вақтинча фойдаланиш учун беради. Масалан бой-бадавлат одам камбағал кишига: “мана шу дастгоҳни бир йилга фойдаланишга бераман”, дейди ва ўша нарсани бир йил (яъни вақтинча) фойдаланишга беради. Албатта бунинг учун ҳеч қандай ҳақ олмайди, чунки ория савоб учун қилинадиган иш ҳисобланади.
🤩 Гаров сўзи араб тилида “раҳн”, гаров берувчи “раҳин”, гаров олувчи “муртаҳин”, гаровга қўйилган мол эса “марҳун” дейилади.
Шариатда “қарз сабабидан ишонч учун тутиб қолинган молга гаров” дейилади, яъни ислом дини қарз олди бердиси/насия савдода гаров олишга/беришга изн беради.
© islommoliyasi.uz
🔝 @MuomalotFiqhi kanali

📝 Китобни асло орияга берма. Кимдир сўраса, узр айтиб, "йўқ" жавобини бер. Ёки берган китобинг ўрнига раҳн, яъни гаров ол. Билсанг, бу ишда савоб бор. Агар сўзимга хилоф қилсанг, китобни орияга бериб, ўрнини босадиган гаров ҳам олмасанг, билгинки, китобни зое қилибсан.