Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Қонунбузар ҳоким ниҳоят жавобгарликка тортилди
Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев тадбиркорга тегишли дўкон фаолиятини асоссиз тўхтатгани учун жавобгарликка тортилди.
Ҳоким “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузиб, тадбиркорга тегишли савдо дўкони фаолиятини тўхтатиш ҳақида ноқонуний топшириқ бергани учун Бизнес омбудсман девонининг вилоят шўбаси бош инспектори қарори билан БҲМнинг 40 баравари миқдорида яъни 15 миллион сўм жаримага тортилганди.
Бироқ ЖИБ Қарши шаҳар судининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан бизнес омбудсманнинг ушбу қарори ўзгартирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўмга ўзгартирилган.
Аввалроқ ушбу қонунбузар ҳоким бошчилигидаги “учлик” тадбиркор аёлга тегишли бинони суд қарорисиз буздириб ташлагани учун бизнес омбудсман вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, мансабдорлар ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавобгар қилишни сўраган эди.
Бироқ прокуратура бунга кандай чора кўргани номаълум.