Малакали ҳамширалар | “тоифага тайёрлов”


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Каналда малака тоифаси имтиҳонларига тушадиган саволларга жавоблар бериб борилади!
⚡️Барча ҳамшираларга малака тоифаси олишларига кўмаклашамиз!
Боғланиш:👉 @tibbiybilimdon

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ovozli chatda aytilgan call center raqami


Ассалому алейкум ҳаммага, яхшимисизлар👋

Ёпиқ тайёрлов дастуримизга 2,1 ва олий тоифа бўйича қўшилганлар 20дан ошди!

Сиз ҳам қўшилмоқчи бўлсангиз менежеримиз хизматингизда.

👉@tibbiybilimdon

Айтганча, бугун кечга овозли чат ташкил қилганмиз тайёргарлик формати ва чегирмалар ҳақида суҳбатлашамиз!


Қўшилганларни яна бир янги қадам билан табриклаймиз!

Шу пайтгача чегирмада учун 100дан ортиқ ҳамширалар ёзишди, 20га яқин киши аллақачон тўлов қилиб бўлишди.

Чегирмалар тугашига 2кун қолди!

Тоифа оғзаки саволларига шаррос тайёрланишга таёрмисиз)⚡️


Овозли чат қиламизми?🔥

Тоифага тайёрлов ёпиқ дастуримиз бўйича саволларингиз бўлса эртага 20:00 да овозли чатда жавоб берамиз иншааАллоҳ.

Саволларни мана шу хабар комментария қисмида ёзинг. 👇


⚡️Шок - бу гиповолемия ҳисобидан юзага келадиган ҳаётий муҳим органлар функциясини бузиииши яъни полиорган етишмовчилик ҳисобланиб, организмнинг кучли таъсирларга нисбатан ҳимоя реакцияси сифатида қуйидаги белгиларда намоён бўлади:
1. гиповолемия;
2. гипотония;
3. гипотермия;
4. гипоурия-соатлик сийдик миқдорининг камайиши (25-30 мл. дан
кам).

💡(“4та гипо” деб ёдлаб қолсангиз бўлади)

Барча шоклар гиповолемия ва органлар перфузиясининг камайиши билан кечади ва 2турдаги гиповолемия тафовут қилинади:

1) мутлоқ гиповолемия постгеморагик шокда, куйиш шокида ва дегидратацияда кузатилади.
2) нисбий гиповолемия шокнинг қолган турларида (анафилактик шок,
кардиоген шок) кузатилади.

(c)“Шошилинч ҳолатлар, тез тиббий ёрдам” Eshonov.O.Sh

👉 @Malakali_hamshiralar
👉 @Tezyordam_103

Расмда турли шокларда жароҳат кўринишлари берилган.


#ҳамширалик_иши

1-тоифа саволига жавоб

❓Савол: Анафилактик шокнинг белгилари, тез тиббий ёрдам, ҳамширалик парвариши.

✅Жавоб: Батафсил аудиода.

Ёпиқ пулли тайёрлов дастуримиздаги маълумотлардан.

Лайк пайк босиб туринглар ей😁


⭐️ Мана бу скриншотларда олдинги қабулларда дастуримизга қатнашганларнинг фикрлари билан танишасиз.

Тоифа имтиҳонлари оғзаки саволларига 1ойлик тайёрлов дастуримиз нархи: 150минг сўм аммо…

✅Ҳозир чегирма билан қўшилиш имкониятингиз бор!
(Нархини сизлар танлагандан ҳам арзонроқ этиб белгиладик)

👉 Ҳозироқ ЧЕГИРМАДА дастурга ҚЎШИЛИШ УЧУН шу ёзувни босинг!

🔥Шошиламиз, қабул чекланган!


Ёзганлар кўп, бирма бир тўловларни қабул қилаяпмиз! Сизга ёзмаган бўлсак бироз сабр қилинг ;)


⚡️Сиз кутган чегирмаларни эълон қиламиз!

Тоифа имтиҳонларига тайёргарлик кўраман деб юрганлар учун айни муддао - 1ойда битта тоифа саволларини тўлиқ кўриб чиқасиз!

Тайёргарлик дастуримиз формати ҳақида юқорида батафсил маълумот бердик, яна саволлар бўлса сўрашингиз мумкин.

🔥Нархини кўпчилик танловига кўра 97мингданам арзонроқ белгиладик!

❗️Чегирмада дастурга қўшилиш учун
1. Исмингиз
2. Қайси йўналишда қайси тоифани олиш учун тайёрланмоқчи эканлигингизни ёзиб юборинг:

👉ҲОЗИРОҚ ЧЕГИРМАДА ҚЎШИЛИШ | Менеджер

Шошилинг, жойлар чекланган!😊


250дан ортиқ кишилар чегирмани кутишяпти!🔥

Биз чегирмалар барчага манфаатли бўлишини хоҳлаймиз, аммо чекланган сондагилар чегирмада дастуримизга қўшила олишади.

⚡️Тайёр туринг - яқин дақиқаларда чегирма нархи ва қабул очилишини эълон қиламиз!


Тоифага тайёргарлик дастурларимизга қўшилиш асл нархи 150минг сўм. Ҳаммага манфаатли бўлсин дея, кўпчилик танлаган нархда чегирма берамиз! 🫵Навбатдаги чегирма нархи қанча бўлишини хоҳлардингиз?
So‘rovnoma
  •   120 минг сўм
  •   107 минг сўм
  •   135 минг сўм
  •   97 минг сўм
411 ta ovoz


💡Шахсий маъсулият - тайёргарликнинг асоси!

Ёпиқ пулли тайёрлов дастурларимизда ҳам маълумотлар юқоридаги шаклда аудио ва матнли ҳолатда, керакли ўринларда эса расмли иловалар билан бойитилган ҳолда тўлиқ берилган.

Қўшилганлардан биргина талаб, шахсий маъсулиятни бўйнингизга олган ҳолда эшитиб, ўқиб ўзлаштириш, керакли жойларини конспектлаштириб тайёрланиш холос.

Биз дастурларимизга қўшилганларнинг ҳар биридан “дарс қилдингизми?”, “ўқидингизми?” деб сўраб турмаймиз, ахир орамизда ёш болалар йўқку, кимга керак бўлса ўзлаштиради.

Тоифа саволлари бўйича биз берган маълумотлар юзасидан саволлар бўлса батафсил тушунтирамиз барчасини.

Сиз ҳам дастурга чегирмани кутаяпсизми?
• Кутаётганлар босинг - 🔥

🚀 Ҳамкасбларни ҳам таклиф қилиш мумкин.


#ҳамширалик_иши
Олий тоифа саволига жавоб

❓Савол: ОИВ инфекциясига юкуний ташхис қайси серологик усул ёрдамида қўйилади?

✅Жавоб аудиода.

*Ёпиқ каналимиздаги маълумотлардан


#ҳамширалик_иши
2- тоифа саволига жавоб.

❓Савол: Стерилизация олди тозалов ишлари сифатини қайд қилиш журнали формасини рақамини айтинг.

✅Жавоб: №366/У рақамли. Расмда намуна.

‼️Шу савол тушибди яқинда ёпиқ дастуримизга қўшилганлардан бирларига. Сизгаям фойдаси тегса хурсандмиз!


Барчангиздан шунақа хабарларни олиш насиб қилсин😊


💡Тоифа саволларига жавоблар тўлиқ берилаётган пулли тайёрлов дастуримизга қўшилиш учун чегирма сўрашаяпти, чегирма қиламизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа албата, кутяпмиз😍
  •   Кам бўлсаям, текин маълумотлар яҳши 😁
446 ta ovoz


‼️Каналдаги постларни улашиб бўлмайди, аммо ушбу маълумотлардан бошқа яқинларингиз ҳам баҳраманд бўлишини хоҳласангиз ҳамкасбларингизни қуйидаги ҳавола(кўк ёзув) ни босиш орқали таклиф қилишингиз мумкин👇

🚀 ҲАМКАСБЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМАН!

1) Юқоридаги ҳаволани босасиз;
2) Керакли гуруҳ ёки ҳамкасбингизни танлаб, канал линкини юборасиз


💉Инексия турлари.

Оддий маълумотку деманг, айримлар фарқлай олмаслиги мумкин. Билганингиз такрор, билмаганларга янгилик..
Манба

👉🏻 @Malakali_hamshiralar


#ҳамширалик_иши
Олий тоифа саволига жавоб

Савол: Юрак пороги билан касалланган беморлар реабилитацияси. Турлари. Босқичлари.

✅Жавоб: Батафсил аудиода.


#ҳамширалик_иши
1-тоифа саволига жавоб

Савол: Bирусли гепатит “B” ва “C”касаллигини келтириб чиқарувчи омилларни санаб беринг.


Жавоб:
Гепатит B (HBV) ва гепатит C (HCV) – жигарнинг вирусли яллиғланишига олиб келадиган хавфли инфекция касалликларидир. Улар асосан қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали юқади.


📎Гепатит B вируси (HBV) юқиш омиллари

Гепатит B вируси юқумли касаллик бўлиб, у қуйидаги йўллар билан тарқалади:

1. Қон орқали юқиш
Стерилланмаган тиббий асбоблар орқали (жарроҳлик воситалари, стоматология анжомлари, эндоскопия қурилмалари).
• Назоратсиз қон трансфузияси (яхши текширилмаган донор қони орқали).
ИВ (интравеноз) гиёҳвандлик – бир нечта инсоннинг битта шприц ёки игнадан фойдаланиши.
Татуировка ва косметик процедуралар (стерилланмаган асбоблар ишлатилганда).

2. Жинсий алоқа орқали юқиш
Ҳимояланмаган (презервативсиз) jinsiy алоқа.
• Аралаш
(мултипартнёр) jinsiy ҳаёт олиб бориш.
Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (ЖЙЙК) билан касалланган одамлар орасида юқиш эҳтимоли юқори.

3. Онадан болага ўтиши (перинатал юқиш)
• Агар она HBV билан зарарланган бўлса, туғруқ вақтида вирус болага ўтиши мумкин.
• Буни олдини олиш учун янги туғилган чақалоққа
гепатит B га қарши вакцина ва иммуноглобулин юборилиши керак.

4. Бошқа йўллар
Яқин контакт: Гепатит B вируси тирналган жойлар, очиқ яралар ва теридаги жароҳатлар орқали юқиши мумкин.
Ҳаммом буюмлари (тиканоқлар, устара, тиш чўткаси) бошқа одамлар билан умумий фойдаланилганда юқиш хавфи бор.

📎Гепатит C вируси (HCV) юқиш омиллари

Гепатит C вируси асосан қон орқали юқади. Бу вирусни юқтирган одамлар узоқ вақт давомида аломатсиз бўлиши мумкин.

1. Қон орқали юқиш
ИВ (интравеноз) гиёҳвандлик – умумий игнадан фойдаланиш.
Сифатсиз қон трансфузияси – агар донор қони яхши текширилмаган бўлса.
Стерилланмаган тиббий асбоблар (жарроҳлик, стоматология, эндоскопия) орқали юқиши мумкин.
Татуировка ва косметик манипуляциялар (стерилланмаган асбоблар билан бажарилганида).

2. Жинсий алоқа орқали юқиш
• Гепатит C вируси
жинсий йўл билан юқиши кам учрайди, лекин кўп сонли партнёрлар билан алоқа қилиш хавфни оширади.
• ҲИВ инфекцияси билан касалланганлар орасида HCV жинсий йўл билан юқиш эҳтимоли юқори.

3. Онадан болага ўтиши
• Онада HCV юқтирилган бўлса, туғруқ жараёнида вирус болага ўтиши мумкин.
• Бу ҳолат
гепатит B га қараганда камроқ учрайди.

4. Бошқа йўллар
Ҳаммом буюмлари (устара, тирноқ қайчи, тиш чўткаси) умумий фойдаланилганда юқиши мумкин.
Тиббий хатолар – масалан, стерилланмаган шприцлар, ҳимояланмаган тиббий манипуляциялар.

Хулоса ўрнида: Гепатит B ва C вируслари жигар касалликларига олиб келувчи жиддий инфекция бўлиб, улар асосан қон, сперма, теридаги очиқ яралар ва тиббий асбоблар орқали юқади. Гепатит B вируси вакцина орқали олдини олиниши мумкин, аммо гепатит C га қарши ҳозирча вакцина мавжуд эмас. Шунинг учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ҳимояланган jinsiy ҳаёт олиб бориш ва тиббий асбобларни тўғри стериллаш юқиш хавфини пасайтиради.

👉🏻 @Malakali_hamshiralar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.