ILDIZ dan repost
Хитойнинг Афғонистондаги иқтисодий манфаатлари
Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши Афғонистондаги хитой проектлари учун жиддий синов бўлиши мумкин.
2008 йилда хитой компанияси Мис Айнак конидан мис қазиб олиш бўйича 3,5 миллиард долларлик суммадаги 30 йиллик ижара ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳисоб-китобларга кўра, 50 миллиард долларга баҳоланувчи мазкур мис кони кўлами жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради.
Мазкур лойиҳа бўйича олиб борилган ишлар ривожи жуда секин давом этган бўлиб, собиқ афғон ҳукумати ҳаттоки консорциумга қарши судга даъво ҳам киритмоқчи бўлган. Лекин келишув ўз кучида қолган.
Афғонистондаги унча тараққий этмаган яна бир хитой проекти – 3 та нефт конини қазиб олиш бўйича битимдир.
2011 йилда Хитой миллий нефт корпорацияси (CNPC) 400 миллион доллар суммадаги нефт конини 25 йил давомида бурғилаб ковлаш бўйича тендерни ютиб олди.
Хитой ҳукумати тўралари шуни тан оладики, Хитой ҳавфсизлик таъминланмаганлиги ва афғон ҳукуматининг порахўрлиги туфайли яқин йиллар ичида ўз проектлари ривожланмаслигини билиб, тендерларни бошқа мамлакатлардан ўзиб кетиш учун қўлга киритиб келган.
Афғонистон ерости бойликларини таҳминан 60 миллион тонна мис, 2,2 миллиард тонна темир рудаси, 1,4 миллион тонна нодир тупроқ элементлари, масалан, лантан, церий, неодим, шунингдек алюминий, олтин, кумуш, руҳ, симоб конлари ташкил қилади.
Афғонистон ғоят катта литий заҳираларига эга мамлакат бўлиб, мазкур кимёвий элемент мобил телефонлардан тортиб то электромобил ва сувости кемаларининг янги авлодларигача энергия манбаи сифатида ишлатиладиган литий-ион аккумляторларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Агар Хитой Афғонистондаги фойдланилмай ётган камёб тупроқ элементлари ва литий конлари устидан назоратни қўлга киритса, бу Пекинга унинг ресурслар учун Европа ва АҚШ билан тобора ўсиб борётган рақобатида асосий устунлик бўлади.
2019 йилда АҚШ Хитойдан камёб ер элементларининг 80%, ЕИ давлатларидан эса 98% ини импорт қилган.
Манба ва тулик укиш учун: