Қ
Қўлга қалам қўнди қалбим қаърида,
Қасдданми, қиёфанг қувнаб қарайди?!
Қиёмат қўпади қош қорайганда,
Қаршингда қаролиқ... Қамар қорайди!
Қайрилиб қошларинг қувар қаёққа,
Қачон қутуламан қийноқларингдан?
Қодирсан қалбимни қаро қилмоққа,
Қосирман, қўрқаман қароғларингдан!
Қарагин, қон қалбим қийналар қаттиқ,
Қушман - қанотлари қайрилган қадим.
Қасоскор қароғинг қиймалар қаттиқ,
Қочиб қутулмоққа қани қувватим...
Қарошинг қаршида қувватсиз қуёш,
Қошимга қор қўнар, қувнар қарғалар.
Қибламга қайрилиб қайт, қайрилмақош,
Қасд қилма, қасдингдан қалбим қарғалар!
Қоясан, қолдим-ку қудрат қаршида,
Қаноти қайрилиқ қалб қалдирғочим.
Қаламим қонидан қордим қасида,
Қайтақол қошимга, қайтгил, Қувончим!
@xayrulla_hamidov_adabiyot
Қўлга қалам қўнди қалбим қаърида,
Қасдданми, қиёфанг қувнаб қарайди?!
Қиёмат қўпади қош қорайганда,
Қаршингда қаролиқ... Қамар қорайди!
Қайрилиб қошларинг қувар қаёққа,
Қачон қутуламан қийноқларингдан?
Қодирсан қалбимни қаро қилмоққа,
Қосирман, қўрқаман қароғларингдан!
Қарагин, қон қалбим қийналар қаттиқ,
Қушман - қанотлари қайрилган қадим.
Қасоскор қароғинг қиймалар қаттиқ,
Қочиб қутулмоққа қани қувватим...
Қарошинг қаршида қувватсиз қуёш,
Қошимга қор қўнар, қувнар қарғалар.
Қибламга қайрилиб қайт, қайрилмақош,
Қасд қилма, қасдингдан қалбим қарғалар!
Қоясан, қолдим-ку қудрат қаршида,
Қаноти қайрилиқ қалб қалдирғочим.
Қаламим қонидан қордим қасида,
Қайтақол қошимга, қайтгил, Қувончим!
@xayrulla_hamidov_adabiyot