#Лирик_чекиниш
ТАБАССУМНИ УНУТИБ ҚЎЙМАНГ
Бу дунёнинг андухи битмас.
Кимдан айтинг, нималар ўтмас.
Ҳаммасини кўтармасдан бас.
Табассумни унутиб қўйманг.
Қайғу билан безаманг юзни.
Ғамлар босиб қолмасин кўзни
Болга ўраб ҳар битта сўзни.
Табассумни унутиб қўйманг.
Лабларга ҳам яратинг имкон.
Ҳаловатин топа олсин жон.
Жилмайдингиз охири қачон?
Табассумни унутиб қўйманг.
Кулгуларга беринг оламни.
Тўлдирсин не дилда бор камни.
Ютаман деб ҳар битта ғамни.
Табассумни унутиб қўйманг.
Ярашади сизга жилмайиш.
Ярашмайди қайғу ғам-ташвиш.
Ҳар доимо кўнгил қилиб хуш.
Табассумни унутиб қўйманг.♡✓✓
🧲 @Magnit_uspexa
ТАБАССУМНИ УНУТИБ ҚЎЙМАНГ
Бу дунёнинг андухи битмас.
Кимдан айтинг, нималар ўтмас.
Ҳаммасини кўтармасдан бас.
Табассумни унутиб қўйманг.
Қайғу билан безаманг юзни.
Ғамлар босиб қолмасин кўзни
Болга ўраб ҳар битта сўзни.
Табассумни унутиб қўйманг.
Лабларга ҳам яратинг имкон.
Ҳаловатин топа олсин жон.
Жилмайдингиз охири қачон?
Табассумни унутиб қўйманг.
Кулгуларга беринг оламни.
Тўлдирсин не дилда бор камни.
Ютаман деб ҳар битта ғамни.
Табассумни унутиб қўйманг.
Ярашади сизга жилмайиш.
Ярашмайди қайғу ғам-ташвиш.
Ҳар доимо кўнгил қилиб хуш.
Табассумни унутиб қўйманг.♡✓✓
🧲 @Magnit_uspexa