СИҒМАЯПТИ
Кулиб боқсам йиғлашимни эслат дунё,
Синовларга куч топмоқни ўргат дунё.
Ҳаётнинг ҳар бурчагига сиғган дунё,
Муҳаббатим дунёларга сиғмаяпти.
Бир ниҳолдан унган дарахт соя солди,
Соф, беғубор кулгуларни умр олди.
Юрак эса бир нарсага ҳайрон қолди,
Кўзёшларим кўзларимга сиғмаяпти.
Марҳами кенг яратганни билган билан,
Оймидик ё, ўн беш кунга тўлган билан.
Вужудимга бу юрагим сиғган билан,
Бир соғинчим вужудимга сиғмаяпти.
Қалб гавҳарим меҳр бўлса сочдим барин,
Ёрим дея дил исёнин очдим барин.
Лек ёр кўнгли ёлғон экан, сохта заррин,
Ёлғонлари юрагимга сиғмаяпти.
✍Мафтуна Амирзода
@Maftuna_Amirzoda_ijodi
Кулиб боқсам йиғлашимни эслат дунё,
Синовларга куч топмоқни ўргат дунё.
Ҳаётнинг ҳар бурчагига сиғган дунё,
Муҳаббатим дунёларга сиғмаяпти.
Бир ниҳолдан унган дарахт соя солди,
Соф, беғубор кулгуларни умр олди.
Юрак эса бир нарсага ҳайрон қолди,
Кўзёшларим кўзларимга сиғмаяпти.
Марҳами кенг яратганни билган билан,
Оймидик ё, ўн беш кунга тўлган билан.
Вужудимга бу юрагим сиғган билан,
Бир соғинчим вужудимга сиғмаяпти.
Қалб гавҳарим меҳр бўлса сочдим барин,
Ёрим дея дил исёнин очдим барин.
Лек ёр кўнгли ёлғон экан, сохта заррин,
Ёлғонлари юрагимга сиғмаяпти.
✍Мафтуна Амирзода
@Maftuna_Amirzoda_ijodi